Latest news

20:25Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Насаф", "Андижон" – "Динамо" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  110 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  1 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  11 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  1 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  18 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  8 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  20 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   12 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0 15:00Про лига. 6-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1

“Локомотив”нинг Минскка йўл олган таркиби: улар орасида Артур Геворкян ҳам бор News

“Локомотив”нинг Минскка йўл олган таркиби: улар орасида Артур Геворкян ҳам бор

Бугун кечқурун “Локомотив” футболчилари ўқув-йиғин олиб бориш мақсадида Беларусь пойтахти Минск шаҳрига учиб кетишади. “Темирйўлчилар” у ерда 21 июлга қадар бўлишади.

Мураббийлар штаби мазкур йиғинга 20 нафар футболчини олиб кетишни маъқул кўришди. Улар орасида клубимиз сафига яқинда келиб қўшилган туркманистонлик ярим ҳимоячи Артур Геворкян ҳам бор.

Ҳозирда миллий терма жамоа билан Австрия йиғинида иштирок этаётган Игнатий Нестеров, Ислом Тўхтахўжаев, Жасур Ҳасанов ҳамда Марат Бикмаев клуб сафидаги ушбу йиғинни ўтказиб юборишади.

Йиғин давомида “Локо” футболчилари Минск шаҳрининг иккита жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади. Дастлабки ўйин 16 июль куни “Динамо” (Минск) билан кечса, иккинчи беллашув 19 июлда “Крумкачи” жамоасига қарши бўлиб ўтади.

“Локомотив”нинг Минскка борадиган таркиби қуйидагича:

ДАРВОЗАБОНЛАР
Маъмур Икромов
Сарвар Каримов
Рустам Нартажиев

ҲИМОЯЧИЛАР
Олег Зотеев
Шерзод Файзиев
Сергей Прохоров
Салим Мустафоев
Неманья Яничич

ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР
Кахи Махарадзе
Сардор Мирзаев
Тимур Кападзе
Икром Алибоев
Санжар Шоаҳмедов
Садриддин Абдуллаев
Қувондиқ Рўзиев
Сервер Жепаров
Артур Геворкян

ҲУЖУМЧИЛАР
Темурхўжа Абдухолиқов
Иван Нагаев
Дониёр Усмонов

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика