Latest news

10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  0 09:48"Манчестер Сити" меҳмонга боради. Лига кубогининг навбатдаги босқичига қуръа ташланди  0 09:40Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  0 09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  13 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  18 07:36МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами"га йирик ғалабани тақдим этди  28 02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Альваресдан феноменал ўйин  4 02:14Европа лигаси. "Рома" ғалабага эришди, "Бетис" ва "Ноттингем" муроса кўчасини танлашди, "Фенербаҳче" эса ютқазди  0 01:55Англия лига кубоги. "Манчестер Сити", "Арсенал", "Тоттенхэм ва "Ньюкасл" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:54"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси рўйхатига киритади. УЕФА қоидаларга ўзгартириш киритган  1 00:35Руни: "Одамлар Месси кучлироқ деганим учун мени Роналдуни ёмон кўради деб ўйлашади"  9 00:03УЕФА Исроилни четлатмайди. Бу масала кун тартибидан олиб ташланди  18 23:35ФИФА Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини оширмайдиган бўлди  2

«Локомотив»нинг икки футболчиси Англияга йўл олади News

«Локомотив»нинг икки футболчиси Англияга йўл олади

Хабарингиз бор, “Локомотив” профессионал футбол клуби яқинда Англия биринчи дивизион вакили “Флитвуд Таун” жамоаси билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйди.
Ушбу ҳамкорликни имзолаш мақсадида “Флитвуд Таун” Бош директори Стив Курвуд ҳамда жамоанинг спорт директори Грейтар Стейнсон Тошкентда бўлиб қайтишди.

Меҳмонлар 1 июль куни ўтказилган “Локомотив” - “Навбаҳор” баҳсини кузатишди. Шунингдек, эртаси куни улар учун “Локомотив” футбол мактаби тарбияланувчилари ҳамда биринчи лига жамоаси “Локомотив-БФК” ўртасида назорат учрашуви ташкил қилинди. Ҳар бир тайми 30 дақиқадан давом этган бу ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Учрашув давомида англиялик меҳмонларга “Локомотив” тарбияланувчиларидан икки нафарининг ўйини маъқул келди. Булар - дарвозабон Рустам Нортожиев билан ҳимоячи Сергей Прохоров.



Рустам Нортожиев

Маълумот учун ҳар иккала футболчимиз ҳам 1996 йилда туғилган бўлиб, ўзлари иштирок этган ўйинларда ижобий таассурот қолдириб келишди. Эндиликда ушбу ўйинчиларимиз учун янги босқич бошланади. Шу йилнинг август ойида Рустам Нортожиев билан Сергей Прохоров Англияга йўл олади ва “Флитвуд Таун” сафига бориб қўшилишади. Футболчиларимиз у ерда август ойининг ўзидаёқ “Флитвуд Таун” клуб таркибида “Манчестер Юнайтед”, “Ливерпуль”, “Эвертон” сингари машҳур клублар ўринбосарларига қарши ўртоқлик ўйинларида майдонга тушишади. Ҳар иккала футболчимиз камида олти ойни Англияда ўтказиб, ўз маҳоратларини оширишади.



Сергей Прохоров чапда

Ҳозирданоқ виза ва бошқа шунга ўхшаш ҳужжат билан боғлиқ ишларни ҳал қилиш бошлаб юборилган. Насиб қилса, Рустам Нортожиев билан Сергей Прохоров августда “Туманли Альбион”га жўнаб кетишади.

“Локомотив” ПФК матбуот хизмати.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика