Latest news

08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчига таклиф билан чиқди  0 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  3 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  3 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3

“Локомотив”нинг Доҳадаги машғулотлари ФОТОГАЛЕРЕЯ News

“Локомотив”нинг Доҳадаги машғулотлари ФОТОГАЛЕРЕЯ

Доҳа, 15 март – Осиё Чемпионлар Лигаси дориасида ўтказиладиган навбатдаги гуруҳ босқичига тайёргарлик кўрар экан, “Локомотив” жамоаси “Ал-Садд” клубига қарашли “Жассим бин Хамад” номидаги стадионга чигалёзди машғулотлари учун тўпланишди.
Соат кечки 18:45, Тошкент вақти билан 20:45.

Жамоани стадионнинг машғулотлар майдончасида ўйин коммисари жанубий- кореялик Ким Йонг Жу ва Қатар Футбол Федерацияси вакиллари кутиб олишди. “Локомотивнинг” барча талаб ва истаклари инобатга олингач, “темирйўлчилар” қизғин машқларга киришиб кетишди.

Жамоага маълум бўлишича, эртага, 16 март куни, маҳаллий вақт билан соат 10:45 да (Т.В. 12:45), икки жамоа бош мураббийлари ва футболчиси иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. Саволларга биринчи бўлиб Вадим Абрамов жавоб берса, ундан кейин унинг касбдоши, “Ал-Садд” бош мураббийи, асли марокашлик Хуссайн Амотта журналистлар билан юзланади.

Матбуот анжумани тугагач, клуб маъмурлари ўйин олди мажлисида қатнашиб, жамоалар қандай рангда ўйнаши аниқлаб олинади. Мазкур жараён маҳаллий вақт билан 11:30-12:00 орасида ўтказилади.

Айтиб ўтиш жоизки, “Ал-Cадд” ўз тарихида икки бор (1989 ва 2011 йилларда), Осиё Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлиб, ОФК кубогини бошлари узра шарафли кўтаришга муваффақ бўлганлар. Айни дамда қатарликлар “С” гуруҳидаги бахсларда иштирок этиб, икки ўйиндан сўнг 4 очко билан, гуруҳда етакчилик қилишмоқда.

Шундай бўлсада биз севимли жамоамизга омад тилаб, юртимизга мағрур ва ғалаба билан қайтишларини тилаб қоламиз. Тафсилотларни сайтимизда кузатиб боринг.


Бир жамоа - бир оиладек...


Серблар дуэти: Каяшевич & Яничич


Темурхўжа "нечта гол урсаммикин" - деб ҳаёл сураётганмикин...


Абрамов ҳамма югурсин деди...


Гол урмасанг, тўпдан айб қидирма...


Метин ҳимоя ва ақлли ҳужум тактикаси...


Марказда кимнинг тандеми кучли?


Сўнг сўз сиздан мураббий - муносиб 11 тасини танланг!

Каряндан ўтиш қийин...



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика