Latest news

08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  4 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  0 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  5 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  10 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  14 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  5 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  8 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  7 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14

"Локомотив"нинг 35та ўйинлик мағлубиятсиз сериясига "Машъал" чек қўйди News

"Локомотив"нинг 35та ўйинлик мағлубиятсиз сериясига "Машъал" чек қўйди

Бугун Тошкентнинг "Локомотив" клуби Ўзбекистон кубоги 1/4 финалида "Машъал" клубини қабул қилиб 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Шундай қилиб, "темирйўлчилар"нинг мағлубиятсиз серияси 35та ўйинда ўз якунига етди.

Жамоа расмий ўйинда сўнгги бор 2015 йил 12 сентябрь санасида мағлуб бўлган эди. Олий лига доирасидаги "Пахтакор"га қарши ўйин 1:2 ҳисобида тугаганди.

Шундан кейин бўлиб ўтган 35та ўйиннинг ҳеч бирида "Локомотив" ютқазмади.

Ўтган йил олий лигада охирги 9та турда, Ўзбекистон кубоги ярим финали жавоб баҳсида "Насаф" билан учрашувда, бу йил олий лиганинг дастлабки 14та турида, ОЧЛ доирасидаги 8та ўйинда ва Ўзбекистон кубоги 1/8 финалида "УзДонгЖу" билан икки учрашувида, "Машъал" билан чорак финал доирасидаги илк ўйинда "темирйўлчилар" жами 26та ғалаба ва 9та дуранг қайд этишди.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика