Latest news

01:58"Ман Сити" Макатини 20+ млн фунтга сотиши мумкин. "Ноттингем" билан келишув сўнгги босқичда  0 01:32"Эвертон" Грилишни ижарадан кейин 50 млн фунтга сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади  0 01:01"Ман Сити" Савионинг кетиши фонида Симонснинг агенти билан алоқада бўлиб турибди. "Челси" ҳам "Лейпциг" хавбеки бўйича музокаралар олиб бормоқда  0 00:49"Тракторсози" — Эрон Суперкубоги соҳиби! Ҳамробеков жамоаси соврин учун курашда Машариповсиз ўйнаган "Истиқлол"ни таслим этди  1 00:44Вадим Абрамов: "Футболни тўғри ўйнаш керак, шунда ҳаммаси жойига тушади"  9 00:34Камолиддин Тожиев: "Барча ўйинларда охиригача курашяпмиз"  5 00:31"Комо" ПСЖ футболчисига қизиқмоқда  0 23:54Виталий Левченко: "Олдинга ҳаракат қилишда давом этамиз"  6 23:15Рўзиқул Бердиев: "Афсуски, натижа биз кутгандек бўлмади"  12 23:05"Ливерпуль" "Брентфорд" етакчисига даъвогар  0 22:27"Атлетико" 22+4 млн евро эвазига италиялик футболчини харид қилди  0 22:02Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Динамо" ва "Пахтакор" муросага келди  76 21:40Эксперт фикри. Мурод Исмоилов: "Нефтчи" чемпионликка катта қадам ташлади, "Насаф" осонликча таслим бўлмаса керак"  12 21:08Про лига. Далер Тухсановнинг дубли "Олимпик-MobiUz"га "ФарДУ" устидан ғалабани тақдим этди  0 21:05Суперлига. "Насаф" мавсумдаги илк мағлубиятини Фарғонада қабул қилиб олди  191

“Локомотив”га берилган иккинчи зарба ёхуд Абрамов олдида иккита вазифа қолди News

“Локомотив”га берилган иккинчи зарба ёхуд Абрамов олдида иккита вазифа қолди

Тошкентнинг “Локомотив” клуби бу йил ҳисобидан энди иккита расмий баҳс ўтказди.
Жамоа жорий мавсумдаги биринчи ўйинини 8 февраль куни ОЧЛ плей-офф босқичи доирасида “Қувайт СК”га қарши ўтказиб, 1:3 ҳисобида мағлуб бўлганди. Иккинчи расмий учрашувни “темирйўлчилар” кеча Ўзбекистон Суперкубогида “Бунёдкор”га қарши ўтказишди ва бунда ҳам мағлубиятга учрашди. Фақат ҳисоб 1:2 кўринишини олди.

Қизиғи, ҳар иккала беллашувда “Локомотив” мезмон сифатида ҳаракат қилди: ҳам “Пахтакор”да, ҳам “Жар”да – гарчи ҳеч бири “Локо”нинг уй стадиони ҳисобланмаса-да. Бу ҳам майли, жамоа учун ҳар икки учрашув ҳам якун бўлганини айтмайсизми. Клуб ОЧЛда ютқазди ва мусобақани тарк этди, Суперкубокда имкониятни бой берди ва кубоксиз қолди. Албатта, бу “Локо” учун оғир зарба бўлгани аниқ. Умуман олганда, “Локомотив”нинг бир қанча “юлдузлар”ни йиғиб олган бўлишига қарамай, ЖАМОА сифатида шаклланишига, ЖАМОА сифатида ўйин кўрсатишига ҳали бор экан. Клуб янги бош мураббийи Вадим Абрамовнинг тайинли ўйин услубини йўлга қўйиб олиши учун анча меҳнат қилишига тўғри келади.

Кечаги ўйинда “Бунёдкор” ортиқча қийналмасдан ғалаба қозонди. “Қалдирғочлар” Осиё миқёсида кўплаб катта ўйинларни кўришди ва улар учун Суперкубокда иштирок этиш янги қадаам бўлмади. “Локомотив”да эса ҳаяжон сезилиб турди. Миржалол Қосимов гарчи ўйиндан олдинги матбуот анжуманида камтарона гапирган бўлса-да, ориятли эмасми ғалаба қозониш учун бор кучни ишга солди. Ўз навбатида Абрамов ҳам ютишни истади, лекин тан олиш керак, шу куни “Бунёдкор” рақибдан кучли кўринди.

Хуллас, ўтган бир ой ичида “Локомотив” иккинчи зарбани қабул қилиб олди. Айтиб ўтганимиздек, биринчисида клуб ОЧЛ билан хайрлашди, иккинчисида Сурперкубоксиз қолди. (“Шум бола” киносида айтади-ку, биринчи зарбда тиззасигача, иккинчи зарбда белигача...) Мана энди клуб ва Абрамов олдида яна иккита вазифа қолди: олий лига чемпиони бўлиш ва Ўзбекистон Кубогини қўлга киритиш. Менимча, Абрамовни иккинчи ўрин ҳам қониқтирмайди. Шундай катта клуб билан биринчи бўлишга ҳаракат қилиши табиий ҳол. Фақат бу икки вазифани бажаришни “Локомотив” уддалай олармикин. Бу эса кузда маълум бўлади.

Хайрулла Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика