Latest news

23:20Россия термаси Осиёда Аргентинага қарши ўйнаши мумкин  2 22:59АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!  4 22:28АПЛда мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  1 22:12Саудия Арабистонида бугун чемпион аниқланиши мумкин  0 21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  2 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  5 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  5 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  9 19:56"Барселона" асосий футболчиларидан бири бир неча ўйинларни ўтказиб юборади  8 19:29ПСЖ голеадор ҳужумчини ёзги трансфер мақсадларидаги устувор номзодга айлантирди  1 18:58"Ал Насср" юлдузи жамоадан кетмоқчи  9 18:29"Арсенал" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  3 18:07"Нефтчи" бош менежери Грузия клуби академиясида бўлди  6 17:47Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 мусобақасида қатнашадиган таркиби маълум  8 17:22Винисиус Жуниор футбол империясини кенгайтирди: "Реал" вингери Бразилиянинг "Атлетик" клубини сотиб олди  2

"Локомотив"дан етти киши МТЖга чақирилди News

"Локомотив"дан етти киши МТЖга чақирилди

Олий лигада 12-тур ўйинлари якунига етганидан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз йиғинини бошлайди. Миржалол Қосимов бошчилигидаги жамоа 11 июнь куни дастлаб Эронга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.
16 июнь куни эса миллий терма жамоамиз сафарда КХДРга қарши ЖЧ-2018 саралаш босқичидан ўрин олган биринчи ўйинда майдонга тушади. Ўзбекистон МТЖ саралашнинг "H" гуруҳидан ўрин олган ва гуруҳ ўйинларида КХДР, Яман, Баҳрайн ва Филиппин термалари билан баҳс олиб боради.

Терма жамоамизнинг навбатдаги йиғини 8 июндан бошланиб, 17 июнга қадар давом этади. Бўлиб ўтадиган ўйинларга Миржалол Қосимов "Локомотив"дан олти нафар футболчини таклиф этди. Булар - дарвозабон Игнатий Нетсеров, ҳимоячилар Ислом Тўхтахўжаев, Шавкат Муллажонов, ярим ҳимоячилар Жасур Ҳасанов, Лутфулла Тўраев ва Икром Алибоев. Айтиш мумкинки, Икром Алибоев биринчи бор миллий терма жамоа машғулотларида иштирок этади.

Терма жамоа мураббийлар штабига "Локомотив"дан шунингдек жамоа шифкори Аброр Пирриев ҳам бориб қўшилади. Биз Эрон ва КХДР билан бўладиган ўйинларда йигитларга омад тилаб қоламиз.

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика