Latest news

00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  0 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  9 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  5 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   16 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  11 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  4 18:07Гави: "Тер Штеген – клуб афсонаси, уни ҳурмат қилиш керак"  5

"Локомотив"да ўзини кўрсатган легионерлар News

"Локомотив"да ўзини кўрсатган легионерлар

Ўтган йиллар мобайнида "Локомотив"да бир нечта хорижлик футболчилар ўйнаб кетди.

Яхши биласиз, "Локомотив"нинг олий лигадаги дастлабки иштироки 2004 йилга тўғри келади. Шундан бери жамоа 2011 йилни ҳисобга олмаганда фақат элитада иштирок этиб келмоқда. 

Қуйида ўтган йиллар мобайнида "темирйўлчилар" сафида ўзини кўрсатган 10 нафар легионерни келтириб ўтамиз. 


Эвертон Кавальканте (Бразилия)

Ўйнаган йили: 2006, 2007, 2008.

Кўпчилик Эвертон Кавалькантени жуда яхши эсласа керак. Бразилиялик футболчи "темирйўлчилар" сафида уч мавсум тўп тепиб, ўзидан илиқ таассурот қолдирганди. У айниқса тезкор ва абжир ҳаракатлари билан ажралиб турарди.


Александр Филимонов (Россия)

Ўйнаган йили: 2009, 2010. 

Ўзбекистон чемпионатида икки мавсумни ўтказган россиялик дарвозабон "Локо"нинг етакчиларидан бирига айланиб, унга ҳатто сардорлик боғичи ишониб топширилганди. Филимонов катта тажрибага эга эмасми, "Локомотив"да ҳам ўзини кўрсата олган.


Кахи Махарадзе (Грузия)

Ўйнаган йили: 2009, 2010, 2016, 2017, 2020.

Кахи Махарадзе шубҳасиз жамоа мухлисларининг энг суюкли футболчиларидан бири ҳисобланади. 2009 йил Ўзбекистонга келган футболчи шундан бери юртимизда фаолият юритмоқда. Кахи қайси жамоада ўйнамасин, ўзини тўлиқ намоён эта олган.


Евгений Гоголь (Россия)

Ўйнаган йили: 2010, 2013.

Гоголнинг ҳам Ўзбекистондаги илк клуби "Локомотив" ҳисобланади. Бир мавсум жамоамиз сафида тўп тепган россиялик ҳимоячи шундан сўнг уч йилни Олмалиқда ўтказди. Сўнгра яна "темирйўлчилар" таркибига қайтиб бир мавсум ҳаракат қилганди. 


Жора Оганесян (Арманистон)

Ўйнаган йили: 2012

"Локомотив"да Хорен Оганесян ишлаган йил ўзи билан ўғлини ҳам олиб келганди. Айтиш мумкинки, Жора Оганесян ҳам анча иқтидорли футболчи экан. У бир мавсум "Локо"да ўйнаб ўзидан яхши таассурот қолдирган ҳамда "Пахтакор"га ўтиб кетганди.


Акмал Холматов (Тожикистон)

Ўйнаган йили: 2013, 2014.

"Локомотив" 2012 йил олий лигага қайтгач янги давр ёза бошлади. 2013 йил таркибга легионерлардан Акмал Холматов таклиф этилганди. Икки мавсумни "темирйўлчилар" либосида ўтказган Холматов катта тажрибаси туфайли бир нечта ўйинларда жамоага ёрдам берди.


Неманья Яничич (Сербия)

Ўйнаган йили: 2015, 2016. 

Бўйдор ҳимоячи Яничич асосан ўзининг камтаринлиги билан ажралиб турарди. Фаолиятининг икки йилини "Локомотив"да ўтказган сербиялик ҳимоячи майдонда ўзини тутиши билан кўпчиликка ўрнак бўла олди. У ОЧЛда ҳам ўзини кўрсатди.


Игорь Йелич (Сербия)

Ўйнаган йили: 2018, 2019.

"Локомотив"га АГМКдан келган Игорь Йелич учун айниқса 2018 йилги мавсум ҳар жиҳатдан омадли келганди. Лекин ўтган йил унинг ўйини бир чиқиб бир қовушмади. Шунга қарамай Йелич ҳам мазмунли ҳаракат қилди ва клуб тарихига ўз номини ёзиб қўйди. 


Йован Жокич (Сербия)

Ўйнаган йили: 2019

Сербиялик яна бир футболчи Йован Жокич ўтган мавсум "темирйўлчилар" шарафини ҳимоя қилди. Бу футболчи ҳам АГМКдан ташриф буюрганди. Жокич бир йил жамоамизда ўйнаб сўнгра яна Олмалиққа қайтиб кетди. Ўтган йил у Суперлигада 24 бор майдонга тушди. 


Арсланмират Аманов (Туркманистон)

Ўйнаган йили: 2019

Туркманистон терма жамоаси сардори Арсланмират Аманов ҳам ўтган йил "темирйўлчилар" сафида фаолият олиб борди. Суперлигада 23 ўйинда майдонга тушган футболчи 4та гол урди. Амановнинг кучидан фойдаланса у жуда фойдали эканини исботлай олди.

Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика