Latest news

06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  0 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  4 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  6 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  1 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  3 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  8 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  64

"Локомотив"да клуб матбуот котибига эътибор йўқми? News

"Локомотив"да клуб матбуот котибига эътибор йўқми?

Бугун "Локомотив" жамоаси Саудия Арабистонида "Ал Ҳилол"га қарши майдонга тушади.
Осиё чемпионлар лигасининг 1-туридан ўрин олган ушбу баҳсга қизиқиш жуда юқори. Яхши биласиз, "Ал Ҳилол" нафақат Саудия Арабистони, балки Осиёнинг ҳам энг кўзга кўринган клубларидан бири ҳисобланади. Бу жамоа ўтган йил ОЧЛ финалига қадар етиб бориб, икки ўйин натижасига кўра, Австралиянинг "Вестерн Сидней" клубига мағлуб бўлди. Бундай жамоа билан ўйнаш ҳаммага ҳам насиб қилавермайди.

Қуръанинг тушганига қаранг, "Локомотив" ОЧЛдаги илк учрашувини "Ал Ҳилол"га қарши, бўлиб ҳам сафарда ўтказади. Лекин шундай ўйинга клуб ўзи билан матбуот котибини олиб кетмади. Бу эса ОЧЛ регламентига зид ҳисобланади. Негаки ОЧЛ регламентида ёзилишича, ҳар қандай жамоа ўзи билан сафар ўйинларига матбуот котибини ҳам олиб бориши шарт (!). "Локомотив" эса ўзи билан матбуот котибини олиб кетмагани учун жамоа у ерда нима қиляпти, футболчиларнинг ҳолати қандай, кечаги ўйинолди матбуот анжумани қандай кечди, бу ҳақда мухлислар тайинли ахборотга эга бўлишмаяпти.

Кеча ўтказилган матбуот анжуманида "Локо" устози Вадим Абрамов саволларга бир амаллаб инглиз тилида ўзи жавоб қайтарди. Агар ўша ерда клуб матбуот котиби Аброр Қодиров бўлганида Абрамовнинг инглизчада қийналиб гапиришига ҳожат қолмасди. Чунки Аброр Қодировнинг инглиз тилидан хабари бор ва бемалол таржима қила олади. Бундан ташқари, Абрамов жамоа ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаевга таржимонлик ҳам қилди. Фараз қилинг, Абрамов инглиз тилини билмаганида нима бўларди? Клубнинг шарманда бўлгани қоларди. Шундай қилиб "Локомотив" тайёр матбуот котиби ўрнига аслида "Халқаро бўлим"да ишлаётган Сардор Акрамовни матбуот котиби сифатида ОЧЛ рўйхатидан ўтказди, бироқ уни ҳам олиб кетмади.

Бундан ташқари, раҳбариятдан кўпчилик Саудия Арабистонига жўнаб кетган. Хусусан, раҳбарлар орасида бугунги ўйинга алоқаси бўлмаган кишилар ҳам айни пайтда Ар Риёдда бўлиб туришибди. ОЧЛ регламентига биноан сафар ўйинларига клуб ўзи билан мураббийлар штабидан ташқари жамоа менежери ва матбуот котибини олиб кетиши лозим. Маълумки, "Локомотив"да Тўлабек Акрамов жамоа менежери, Аброр Қодиров эса клуб матбуот котиби ҳисобланади. Улар Малайзияда ташкил қилинган семинарда ҳам иштирок этишган. Аммо нима учундир Тўлабек Акрамовдан фарқли ўлароқ Аброр Қодиров олиб кетилмади.

Биз бу ёқда футбол мухлислар учун дея ҳарқанча оғиз кўпиртириб гапирмайлик, у ёқда "Локомотив"дек ҳурматли клубнинг қилган иши ҳеч бир қонун-қоидага тўғри келмайди. Албатта, "Локомотив"да ҳозир пул бор ва кимни хоҳласа ўшани олиб кетади, аммо у ёқдан туриб мухлисларга ахборотни ким етказади? Бош мураббийнинг ўзими ё спорт директорими? Балки бирорта массажчи ёки бўлмаса администратор хабар ва янгиликларни клуб сайтига ёзиб турар?

Х.Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика