Latest news

12:22Исломбек Исмоилов: "Нефтчи"га вилоят ҳокимининг таклифи билан келдим"  1 12:12Рафинья Нико Уильямс ҳақида: "Юқори сифатли футболчи"  1 11:44"Астон Вилла" "Челси" ва "Арсенал" қизиқаётган футболчиси учун 100 млн фунт талаб қилмоқда  0 11:16"CAFA Nations Cup" мусобақасида 8 терма жамоа иштирок этади  4 10:50Винисиуснинг талаблари маълум. Унинг талабларини “Реал“ қабул қилишга тайёр эмас  9 10:20“Рома“ ҳужумчисига Россиядан таклиф бор  0 09:51“Ньюкасл“ Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузмоқчи  0 09:22“Бавария“га “Ливерпул“нинг икки нафар футболчиси керак  1 08:52Пролига. Бугун Тошкент дербиси бўлиб ўтади  1 08:24Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  9 07:54“Насаф“ етакчисига Қатар ва БААдан таклиф бор  9 07:25Жоэль Кожо фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  9 01:47Ансу Фати янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди  2 01:18"Атлетико" ёзги трансферлар учун жуда катта маблағ ишлатади  3 00:55Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, "Динамо" эса сафарда ўн киши бўлиб зафар қучди  3

"Локомотив" янги футболчиларни 20 февралда таништиради News

"Локомотив" янги футболчиларни 20 февралда таништиради

“Локомотив” футболчилари янги мавсумга пухта ҳозирлик кўриш учун январь ойидан буён машғулотларга зўр беришди.

Бу вақт оралиғида улар Дубайда ташкил этилган иккита ҳориж йиғинида иштирок этишди.

Иккинчи йиғиндан қайтиб келган клуб аъзолари “Ал-Иттиход”га қарши жиддий беллашув қаршисида туришибди. Ҳал қилувчи тайёргарлик олдидан мураббийлар штаби футболчиларга ҳордиқ чиқариш ҳамда бўш вақтларини оила-аъзолари даврасида ўтказиш учун шароит яратиб беришга қарор қилишди. Шу боисдан ҳам улар учун уч кунлик таътил эълон қилинди.

Шундан келиб чиққан ҳолда, янги футболчиларни таништирув маросими ҳамда мухлислар учун очиқ эшиклар кунини аввал хабар қилинганидек 18 февраль куни эмас, балки 20 февраль – шанба кунида ўтказишга қарор қилдик. ОАВ вакиллари учун таништирув маросими 11:00 да бошланса, 11:30 дан бошлаб мухлислар стадионга киритилади. Улар футболчилар билан учрашиш, “Локомотив” стадионида сайр қилиш имкониятига эга бўлишади.

“Локомотив” клуби вақт масаласидаги ўзгариш учун ОАВ ҳодимлари ҳамда футбол мухлисларидан узр сўрайди. Умид қиламизки, бу яхшилик учун хизмат қилиб, жамоамиз мавсумдаги биринчи учрашувни ёруғ юз билан якунлайди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика