Latest news

17:15"Реал" Родригони 100+ млн еврога сотишга тайёр. Футболчига АПЛнинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда  0 16:50"TNT Sports" "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  3 16:25Обамеянг собиқ жамоасига қайтмоқда  0 16:00МТЖни мундиалга ким олиб бориши керак?  15 15:41Тен Хаг: "Мавсумолди йиғиндаги натижаларга тупурдим"  3 15:26Андрей Лунин "Реал"даги келажагини ҳал қилди  0 14:40Тома Табатадзе "Нефтчи" билан ҳайрлашди  7 14:10"Фенербахче" ПСЖ ҳимоячисини сотиб олади  0 13:34"Реал" мухлислари учун хушхабар  2 12:58Мадуэке: "Арсенал" билан иштирок этадиган барча мусобақаларимда ғолиб чиқишни истайман"  1 12:27ПСЖ "Ювентус" юлдузини нишонга олди  1 11:47"Милан" ПСЖ футболчисига даъвогарлик қилмоқда  0 11:20Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  48 10:29"Динамо" Беларусда учта ўртоқлик ўйини ўтказади  2 10:05"Эсхата" устози Шуҳрат Умаров: "Шацкихга омад, ОЧЛда "Андижон"га мухлислик қиламиз"  0

"Локомотив": Янги футболчилар 18 февралда таништирилади News

"Локомотив": Янги футболчилар 18 февралда таништирилади

“Локомотив” футболчилари билан мулоқот қилишни, улар билан эсдалик расмга тушишни, клуб стадионида сайр қилишни, Осиё чемпионлар лигаси олдидан фуболчилар иштирокидаги очиқ машғулотни томоша қилишни истайсизми?

"Локомотив" сизга бу имкониятни яратиб беради.

18 февраль – пайшанба куни “Локомотив” янги футболчиларни таништирув маросимини ўтказади. Севимли футболчиларингиз сафига 2016 йилги мавсум учун эндиликда Сервер Жепаров, Кахи Махарадзе, Шерзод Файзиев, Садриддин Абдуллаев каби йигитлар қўшилишди. Улар “Локомотив”нинг навбатдаги муваффақиятларига ўз ҳиссаларини қўшиш учун клуб билан шартнома имзолашди.

18 февраль соат 11:00 да “темирйўлчилар”нинг 2016 йилги мавсум учун янги либослари тақдимоти ўтказилади. Шунингдек, янги футболчилар расман таништирилади, улар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. ОАВ ҳодимлари ўзларини қизиқтирган саволларга “Локомотив” футболчилари ва раҳбарларидан жавоб олишлари мумкин.

Шунингдек, 11:30 дан бошлаб “Локомотив” мухлислари стадионга қўйилади. Улар матбуот анжуманидан кейин нафақат янгилар, балки машғулот учун чиқиб келаётган клубнинг исталган футболчиси билан расмга тушишлари, дастхат олишлари мумкин бўлади. Футболчиларнинг ҳаракатларини стадионнинг энг яхши секторларида томоша қилишлари учун рухсат этилади.

Бир кунлик акциядан кейин ижтимоий тармоқларда эълон қилинган ва клуб атрибутлари акс этган фотосуратлар саралаб олинади. Уларнинг энг оригинали аниқланиб, мавсумдаги илк беллашув – “Локомотив” – “Ал-Иттиход” ўйини учун энг яхши сектордан икки кишилик чипта тақдим этилади. Имкониятни қўлдан бой берманг.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика