Latest news

12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  0 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  1 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  1 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  2 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  31 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  8 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  145 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0

"Локомотив", "Хоразм" футболчилари, "Андижон" мураббийи жазоланди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари News

"Локомотив", "Хоразм" футболчилари, "Андижон" мураббийи жазоланди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унга кўра, бир неча расмийларга нисбатан интизомий чоралар қўлланилди.

Про лига 5-тури доирасидаги "Нефтчи" - "Хоразм" учрашувидаги "Хоразм" жамоаси футболчилари Равшанбек Султонов ва Рўзимбой Аҳмедов учрашув якунидан сўнг, бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун 3 та ўйинга четлатиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

Аёллар олий лигаси 1-тури доирасидаги "Бухоро В" - "Локомотив В" учрашувидаги "Бухоро В" жамоаси бош мураббийи Геннадий Коченев учрашувнинг 76-дақиқасида бош ҳакамга ўз норозилигини қўпол тарзда билдиргани учун қизил карточка билан жазоланган. Ушбу ҳаракат учун Коченевга 2 та ўйинга четлаштириш ҳамда жарима интизом чораси қўлланилди.

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 2-тур доирасидаги "Локомотив" - "Турон" учрашувидаги "Локомотив" жамоаси футболчиси Хуршидбек Мухторов ўйиннинг 73-дақиқасида "Турон" футболчисига нисбатан қўпол хатти-ҳаракати учун майдондан четлаштирилгани ўрганиб чиқилди. Футболчига 4 та ўйинга четлаштириш ва жарима жазоси белгиланди.


"У18" Биринчилиги 1-тур доирасидаги "Янгиер У-18" - "Турон У-18" учрашуви "Турон У-18" жамоаси футболчиси Баҳодир Султонов учрашувнинг 90+5-дақиқасида бош ҳакам шаънига хақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилганди. Бу ҳолат учун футболчи 3 та ўйинга дисквалификация қилинди.

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 3-тур доирасидаги "Турон" - "Андижон" учрашувидаги "Андижон" жамоаси расмий вакили Дониёр Усмонов баҳснинг 72-дақиқасида бош ҳакам шаънига хақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилганди. Мазкур ҳолат юзасидан Усмоновга жарима интизомий чораси белгиланди.

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 2-тури доирасидаги "Оқ тепа" - "Олимпик" учрашуви якунидан сўнг, ЎФА ҳакамлар бўлими бошлиғи Эркин Бахтиёров томонидан билдирги келиб тушди. Бунга кўра, "Оқ тепа" жамоаси футболчиси Олимхон Каримов беллашувнинг 81-дақиқасида ҳакам қарорига нисбатан ножўя ҳаракат билдирган. Ушбу ҳолат ўрганиб чиқилиб, Каримовга жарима жазоси қўлланилди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика