Latest news

15:01Суперлига. "Сўғдиёна" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  0 14:41Cуперлига. "Нефтчи" — "Сурхон" (матнли трансляция)  7 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  14 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  13 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  7 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6

"Локомотив" вакиллари - URadio меҳмони News

"Локомотив" вакиллари - URadio меҳмони

Тошкент, 24 июнь - Бугун "Локомотив" ПФК вакиллари - бош мураббий Андрей Микляев, жамоа сардори Тимур Кападзе ҳамда етакчилардан бири Кахи Махарадзе URadio онлайн радио эшиттириш меҳмони бўлишди.

Радио бошловчи Нозимжон Далибоев билан бўлган суҳбат чоғида клубимиз вакиллари бир қатор саволларга жавоб бериб ўтишди. Хусусан бош мураббий Андрей Микляев бу мавсум "Локомотив" олдига юқори мақсадлар қўйилганини тилга олиб, жамоа ўзи иштирок этаётган барча мусобақаларда ғолиб чиқиш ниятида эканлигини айтиб ўтди.

Тимур Кападзе эса жамоа сардори бўлиш нақадар масъулиятли вазифа эканлигини таъкидлаб, болалар футболи борасида ҳам ўз фикрларини билдирди. Шунингдек, Кападзе фаолиятини якунлагач, мураббийлик соҳасида ишлаш нияти борлигини айтди.

Жамоамиз легионери Кахи Махарадзе эса Грузия ва Ўзбекистон футболи орасидаги фарқларга тўхталди. Махарадзе шунингдек, "Локомотив"да тўп сураётганидан мамнун эканлигини билдирди. Радио эшиттириш якунига етгач, мураббий ва футболчиларимиз URadio ходимлари билан эсдалик суратга тушишди.

Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" ПФК вакиллари билан бўлган мулоқотни uradio.uz сайтида тинглашингиз мумкин.



Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика