Latest news

00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  0 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  0 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  2 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  1 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  0 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  2 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди   34 21:07Акмал Мозговой БАА клубига ўтди  9 20:20Ўзбекистонлик ҳакамлар Президент кубоги (Индонезия) мусобақасида фаолият олиб боришади  1 19:47Анчелотти "Олтин тўп"га муносиб бўлган, лекин қўлга киритолмаган футболчи номини айтди  7 19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  26 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  15 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2 18:08МЮ ва бошқалар Дуглас Луис учун курашмоқда   0 17:41VAR ишламаган, иккита камерада трансляция қилинган "Динамо" – "Насаф" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  6

“Локомотив” устози Мирко Йеличич ОФК элит мураббийлари форумида иштирок этди News

“Локомотив” устози Мирко Йеличич ОФК элит мураббийлари форумида иштирок этди

Шу йилнинг 30–31 август кунлари Хитойнинг Шанхай шаҳрида Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК)нинг “Элит мураббийлар форуми” бўлиб ўтди.

“Локомотив” устози Мирко Йеличич ушбу форумда қатнашди.

Осиёда фаолият олиб бораётган энг етакчи дея эътироф этилган 14 нафар мураббий қатнашган мазкур форумда Осиё футболининг келажаги муҳокама этилди. Хусусан, Осиё Чемпионлар Лигаси Европа Чемпионлар Лигаси билан солиштирилиб, кўҳна қитъанинг энг нуфузли мусобақасидан ОЧЛ қайси жиҳатларда ортда қолаётгани, Осиёнинг клублар миқёсидаги энг йирик мусобақасини янада ривожлантириш учун яна қандай ишлар амалга оширилиши лозимлиги кун тартибидаги асосий масала бўлди.

Шунингдек, Осиё Чемпионлар Лигасида видеотакрорлардан фойдаланиш, дарвоза чизиғи ҳакамлари фаолиятини янада такомиллаштириш борасида ҳам сўз юритилди. “ОФК элит мураббийлари форуми”да бир қатор таниқли мураббийлар иштирок этди.

Мирко Йеличич кеча, 1 сентябрь куни Тошкнетга қайтиб келди. Қуйида қатнашчилари рўйхати билан танишиш мумкин.  

Фабио Капелло – “Жиангсу Сунинг” (Хитой);

Феликс Магат – “Шандонг Луненг” (Хитой);

Гус Пое – “Шанхай Шеньхуа” (Хитой);

Драган Стойкович – “Гуанчжоу R&F” (Хитой);

Андре Виллаш-Боаш – “Шанхай СИПГ” (Хитой);

Жу Гуангю – Хитой терма жамоаси собиқ устози (Хитой);

Фу Бо – “Гуанчжоу Эвергранд” ёрдамчи мураббийи (Хитой);

Чой Канг-Ҳи – “Чонбук Моторс” (Ж. Корея);

Хванг Сун-Хонг – “Сеул” (Ж. Корея);

Шимотаира Такахиро – “Кашива Рейсол” (Япония);

Кевин Маска – “Мельбурн Виктори” (Австралия);

Мирко Йеличич – “Локомотив” (Ўзбекистон);

Алиризо Мансуриан – “Истиқлол” Теҳрон (Эрон);

Кристиан Гросс – “Ал Аҳли” собиқ устози (С. Арабистони).

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика