Latest news

10:45МЮ афсонаси "қизил иблислар"нинг учта футболчисини танқид қилди: "Улар ҳозирда АПЛ даражасида эмаслар"  0 10:35Лига 1. "Марсель" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Гринвуд покер қайд этди  0 10:16Мануэль Нойер Бундеслига рекордини ўрнатди  0 09:47Sofascore. Мозговой ва Шукуров тандеми кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 09:20Суперлига. Бугун тур якунланади  1 08:51"Навбаҳор" бош мураббийи кечаги мағлубиятдан сўнг: "Буни клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда ҳал этамиз"  6 08:23"Насаф"нинг бир нечта етакчиси келаси мавсум жамоани тарк этади  8 07:56Sofascore. "Галатасарой" дарвозасига гол урган Шомуродов неча баҳо олди?  1 07:39МЛС. "Интер Майами" меҳмонда "Нэшвилл"га 5 та гол урди, Мессидан хет-трик  11 07:31Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди, Феликсдан хет-трик  6 07:30ЖЧ U-20. Учинчи ўрин учун баҳс бўлиб ўтди  0 07:22Эрон Про лигаси. "Персеполис"нинг омадсизлиги давом этмоқда: бу сафар меҳмондаги мағлубият ва Ўруновдан сариқ карточка  0 07:13А Серия. "Рома" ва "Интер" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:45"Ноттингем Форест" Манчини билан музокара олиб бормоқда  0 00:20Гвардиола Холанд ҳақида: "4 ёки 5 та гол урмагани учун афсусдаман"  1

"Локомотив": Тўпурарлар: Абдухолиқов пешқадам, Мирзаевда 10та бўлди News

"Локомотив": Тўпурарлар: Абдухолиқов пешқадам, Мирзаевда 10та бўлди

Олий лигада 22-тур учрашувлари ўз якунига етди. "Локомотив" сафарда "Олмалиқ"ни 5:2 ҳисобида мағлуб этиб қайтди.

Мазкур учрашувда "Локомотив"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Сардор Мирзаев иккита гол уриб дубл қайд этди.

Натижада Сардорнинг ушбу мавсум олий лигада урган голлари сони 10тага етди. Ҳозирда "темирйўлчилар" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов 16та гол билан тўпурарлар пойгасида биринчи ўринда бормоқда.

"Локо" футболчилари биринчи давранинг 15 ўйинида 36 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилишганди. Иккинчи даврада ҳозирча олтита ўйин ўтказган "Локомотив" 21та тўп киритишнинг уддасидан чиқди.

Иккинчи давра старт олганидан бери Абдухолиқов 5 марта тўп киритган бўлса, Бикмаев ва Мирзаев тўрттадан, Жепаров эса учта гол урди. Шунингдек, Шоаҳмедов ўз ҳисобига иккита, Геворкян билан Зотеев биттадан гол ёзиб қўйишди. Эслатиб ўтамиз. "Локомотив" ўзининг навбатдаги учрашувини 23 сентябрь куни "Обод"га қарши ўтказади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика