Latest news

19:59"Ливерпуль" Жота оиласига 2 йиллик шартнома бўйича маошни тўлаб берди  0 19:35"Арсенал" ва "Челси" Кенан учун рақобатлашади  2 19:10"Ал Ҳилол" юлдузи Қаршига келмайдими?  7 18:53Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  14 18:44"Рақиблар бироз кучлироқ эди, аммо бизда бошқа устунликлар бор". Сергей Чигодаев — Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Европа турнеси ҳақида  3 18:23"Барселона" "Боруссия" тўпурарини харид қилмоқчи  4 17:58Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал"ни мағлубиятга учратиб, пешқадам бўлиб олди  5 17:42Экитикега ҳеч қандай жазо тайинланмайди. Слот жарима ҳақидаги миш-мишларни рад этди  0 17:19Тимур Кападзе "Энфилд"да бўлди  13 16:49Ана холос! "Арсенал" Экитикега кўз тикди  4 16:20"Футбол олами". "Бухоро" тарихда илк бор, "Пахтакор" 4 йилдан кейин финалда!  0 16:09ПСЖ юлдузи бошқа клубга ўтиш ҳақида жиддий ўйламоқда  3 16:05Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" 2:1  0 15:34Трамп ЖЧ-2026 ўтказиладиган шаҳарларни ўзгартириши мумкин  6 15:05ПФЛ "Навбаҳор" клубидаги вазиятни ўрганишни сўраб Ассоциацияга мурожаат йўллади  15

“Локомотив” тарбияланувчилари хотира турнирида учинчи бўлишди News

“Локомотив” тарбияланувчилари хотира турнирида учинчи бўлишди

6-11 август кунлари Бухоро шаҳрида “Пахтакор-79″ аъзолари – Равиль Агишев ҳамда Владимир Собиров хотирасига бағишлаб ёш футболчилар ўртасида хотира турнири ўтказилди.

“Joma” спорт кийимлари компанияси ҳомийлик қилган ушбу турнирда 2004-2005 йилда туғилган футболчилар иштирок этишди.

Мазкур мусобақада қатнашган “Локомотив” футбол мактабининг 2004/2005 йилларда туғилган тарбияланувчилари якунда учинчи ўрин соҳиби бўлишди. Эркин Саидов бошқараётган футбол мактабимиз тарбияланувчилари турнир давомида ўзларидан илиқ таассурот қолдиришди.

Суннат Рўзиев ва Дилшод Атамуҳамедов бошқарувидаги ёш “темирйўлчилар” “А” гуруҳида баҳсларга киришишди ва гуруҳдаги ҳар учала ўйинда ғалаба қозониб ярим финалга йўл олишди.

1-тур. “Локомотив” – “Дилкушо” 4:2
2-тур. “Локомотив” – “Бухоро” СК 3:2
3-тур. “Локомотив” – “Бухоро” ПФК 2:1

Жами саккизта жамоа иштирок этган хотира турнири ярим финал учрашувини “В” гуруҳи пешқадами “Олимпик”ка қарши ўтказган “Локомотив” бу ўйинда рақибига 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. Натижада учинчи ўрин учун кечган беллашувда майдонга тушган футболчиларимиз СДЮСШОР-6 устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Мусобақа якунида одатдагидек ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бунда чизиқлар бўйича энг яхшилар ҳам аниқланди. “Локомотив” дарвозабони Муродов Дилшод “Энг яхши дарвозабон” деб топилган бўлса, Ниғмонов Амирҳайит 10та гол билан мусобақанинг “Энг яхши тўпурари” бўлди.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика