Latest news

02:23Ўзбекистон U-18 Озарбайжон U-18ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:18ЖЧ. Нидерландия, Кипр, Хорватия йирик натижага эришди ва бошқа натижалар  0 02:10Ашурматов: "Уругвайда қандай таркиб бўлишини бизга қизиғи йўқ"  1 01:57Шомуродов: "Биринчи навбатда натижа учун ҳаракат қиламиз"  1 00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  3 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  1 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  1 21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0 20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  1 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  5 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  3

“Локомотив” тарбияланувчилари Малайзиядаги турнир ярим финалига йўл олди News

“Локомотив” тарбияланувчилари Малайзиядаги турнир ярим финалига йўл олди

“Локомотив” жамоасининг 12 ва 14 ёшгача бўлган тарбияланувчилари Малайзиянинг Куала Лумпур шаҳрида ўтказиладиган халқаро “1-ST AFZA GRASS ROOT LEAGUE” мусобақасида иштирок этиши борасида хабар берган эдик.

Куала Лумпурда ўтаётган мусобақа айни дамда ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди. Кеча “Локомотив” тарбияланувчилари 4 та учрашув ўтказишди. Шулардан 3 таси ёш “Темирйўлчилар” фойдасига ҳал бўлган бўлса, 1 та ўйинда дуранг натижа қайд этилди.

Goal Elite  — Lokomotiv 0:2
AFC — Lokomotiv 2:2
Selangor — Lokomotiv 0:4
Kelantan — Lokomotiv 0:6

Шу тариқа, “Локомотив” тарбияланувчилари Сингапур, Малайзия ҳамда Япониядан келган жамоалар ўртасида ўтказилаётган мусобақа ярим финалига йўл олди. Ярим финал беллашувлари эртага бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

Таъкидлаш жоизки, ушбу мусобақада юқорида санаб ўтилган мамлакатларнинг етакчи жамоалари футбол мактаблари 12 ва 14 ёшгача тарбияланувчилари иштирок этишади ва турнир 22 ноябрга қадар давом этади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика