“Локомотив” тақдимот маросимига таклиф этади
24 feb 2020 12:34
News
“Локомотив” тақдимот маросимига таклиф этади
Эртага, 25 февраль куни “Локомотив” янги мавсум олдидан жамоамизга келиб қўшилган футболчиларнинг таништирув маросимини ўтказади.
Тақдимот маросимида шунингдек “Локомотив” ПФК Бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов билан жамоа бош мураббийи Андрей Фёдоров иштирок этади.
Эртанги тадбир “Локомотив” ПФК титул ҳомийси ОФБ-Ориент Финанс Банк бош офисининг конференциялар залида бўлиб ўтади. Маросим соат 11:00да бошланади. Барча турдаги ОАВ ходимлари ҳамда журналистларни тақдимот маросимига таклиф этиб қоламиз.
Манзил: Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси, 5-уй (Ориент Финанс Банк бош офиси)
Link :
Source : lokomotiv.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Comments