Latest news

04:01Пеп Гвардиола "Тоттенхэм"га қарши ўйиндан кейин Ҳусанов ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди  3 03:50Яқиндагина ЕЧЛни тарк этган "Ювентус" энди Италия кубоги билан ҳам хайрлашди  0 03:25Испания кубоги. "Реал Мадрид" ярим финалнинг илк баҳсида "Реал Сосьедад"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди   4 03:20АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Ньюкасл"ни мағлуб этди ва жадвалдаги етакчилигини янада мустаҳкамлади  12 02:50АПЛ. "Арсенал" яна очко йўқотди, "Манчестер Юнайтед" иродали ғалаба қайд этди  17 02:30АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов тўлиқ ўйин ўтказди  54 00:17Винисиус илк марта "Реал"ни сардор сифатида майдонга бошлаб тушади  2 22:53Вадим Абрамов Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидаги қуръа ҳақида ўз фикрини билдирди  6 22:28Саудия Арабистони чемпионати. "Ар Риёд" ва "Ал Файха" ўзаро нурсиз дуранг ўйнашди, Шукуров 90 дақиқа ҳаракат қилди  2 22:11Элдор Шомуродов "Рома"нинг февраль ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод!  12 21:47Осиё футбол конфедерацияси 2026 йилги аёллар Осиё кубоги саралаш босқичи ўйинларга мезбонлик қиладиган саккиз мамлакатни эълон қилди  0 21:22Виктор Осимхен "Манчестер Юнайтед"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  1 20:57Моуринью "Галатасарой"ни ирқчиликда айблагани учун судга бериши мумкин  0 20:31Сергей Чигодаев бошчилидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг бугунги машғулотларидан суратлар  6 20:16Машарипов ўйнаётган "Истиқлол"га янги бош мураббий тайинланди  0

Суперлига. "Сўғдиёна" "Локомотив" майдонида зафар қучиб, 3-ўринга чиқиб олди News

Суперлига. "Сўғдиёна" "Локомотив" майдонида зафар қучиб, 3-ўринга чиқиб олди

Суперлига 12-туридан ўрин олган "Локомотив" ҳамда "Сўғдиёна" жамоалари ўртасидаги учрашув тафсилотларини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Суперлига

12-тур

Lokomotiv

Ivan Rogac - 61'

Superliga. Round 12

22/06/2024, 20:00

2
:
1
Finished

Sogdiana

Oleg Zoteev - 52', Shohruh Abdurahmonov - 71'

45'
90'
61'  Ivan Rogac
61'  Sanjar Tursunov
69'  Анзур Исмоилов (Shokrukh Khudoyberganov)
81'  Shokrukh Khudoyberganov (Ivan Bulatovic)
90'  Lazizbek Mirzayev (Muhammadanas Hasanov)
90'  Abubakrrizo Turdaliev (Izzat Abdullaev)
52'  Oleg Zoteev
52'  Vladimir Jovoviс
57'  Алишер Салимов (Jasur Yoqubov)
65'  Stanislav Andreev (Shohruh Abdurahmonov)
71'  Shohruh Abdurahmonov
71'  Lupcho Doriev
90'  Lupcho Doriev (Samandar Sindarov)

"Локомотив" – "Сўғдиёна" 1:2  

Голлар: Иван Рогач (Санжар Турсунов) 61' – Олег Зотеев (Владимир Йовович) 52', Шоҳруҳ Абдураҳмонов (Люпчо Дориев) 71'

Тошкент. "Локомотив" стадиони. 20:00

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Жалолиддин Ҳусниддинов

VAR: Аҳрол Рисқуллаев

AVAR: Аваз Абдуллаев

Назоратчи: Мўмин Мажидов

Комиссар: Шаҳзод Холбоев 

"Локомотив": 32.Суҳроб Султонов, 2.Абдулазизхон Абдурашидов, 4.Иван Рогач, 14.Дилшод Комилов, 15.Жасурбек Ҳакимов, 17.Санжар Турсунов, 26.Абдуллоҳ Йўлдошев, 27.Собит Синдаров, 55.Анзур Исмоилов (49.Шоҳруҳ Худайбергенов, 69, 10.Иван Булатович, 81), 70.Абубакрризо Турдиалиев (11.Иззатилла Абдуллаев, 90), 77.Лазизбек Мирзаев (22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 90).

Захира: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 7.Сардор Абдунабиев, 23.Жаҳонгир Хошимбоев, 35.Азизбек Абдумажитов, 44.Исмоилбек Усманхўжаев.

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 2.Сардор Қулматов, 3.Ислом Қобилов, 6.Алишер Салимов (5.Жасурбек Ёқубов, 57), 8.Владимир Йовович, 11.Зоран Петрович, 14.Люпчо Дориев (17.Самандар Синдаров, 90+3), 15.Хондамир Мустафоқулов, 28.Станислав Андреев (10.Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 60), 32.Нодиржон Сойибов, 33.Олег Зотеев.

Захира: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 18.Миржалол Абдумуталов, 30.Иброҳимжон Тўрақулов, 42.Сардорбек Эркинов, 63.Низомиддин Фарҳадов, 90.Улуғбек Кенжаев.


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! 

90+7. Зарба! Санжар Турсуновнинг бош билан берган зарбасига аниқлик етишмади.

90+3. "Сўғдиёна"да ўзгариш: Дориев ўрнига Синдаров ўйинга қўшилди.  

90+2. Санжар Турсуновнинг ҳаводан амалга оширган узатмаси ноаниқ чиқди. 

90. Иккинчи таймнинг асосий вақтига 7 дақиқа қўшилди. 

90. "Локомотив"да 2 та ўзгариш: Мирзаев ўрнига Ҳасанов, Турдиалиев ўрнига Абдуллаев учрашувни тугатиб қўяди. 

88. "Локо" сардори Турсунов легионер футболчига эътироз билдиргани боис майдонда тортишув юзага келди. Бу тўхталиш фақат ва фақат Турсунов жамоаси зарарига ишлайди, вақт ўтяпти.

87. Дилшод Комилов ва Зоран Петрович тўқнашиб кетишди, меҳмонлар ҳужумчиси бироз жабрланди. 

84. Александр Крестинин ўйчан ҳолатда қолди. У нималарнидир ўзгартириш ҳақида ўйламоқда. 

81. "Локомотив"да ўзгариш: Шоҳруҳ Худайбергенов ўрнига Иван Булатович майдонга тушди. 

78. Зарба! Хондамир Мустафоқуловнинг зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди. 

75. "Сўғдиёна"нинг навбатдаги ҳужуми мезбонлар ҳимоячиларининг фаоллиги эвазига бартараф қилинди.  

71. ГОЛ! Дориевнинг пасидан кейин Шоҳруҳ Абдураҳмонов икки ҳимоячини алдаб ўтиб, ўнг оёқдаги зарбаси орқали жиззахликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 1:2!

69. "Локомотив"да алмаштириш: Исмоилов ўрнига Шоҳруҳ Худайбергенов туширилди. 

67. Анзур Исмоиловга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

65. ГОЛ! Люпчо Дориев ҳеч бир қийинчиликсиз бирга-бир вазиятни голга айлантирди, бироқ бу ҳолатда офсайд борлиги маълум қилинди.

61. ГОЛ! Санжар Турсуновнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан сўнг Иван Рогач бош билан гол уриб, мувозанатни тиклади – 1:1!

60. "Сўғдиёна"да алмаштириш: Андреев ўрнига Абдураҳмонов баҳсни давом эттиради. 

60. "Темирйўлчилар" тўпга эгалик қилган ҳолда секин-аста ҳужум бошлашмоқда. 

57. "Сўғдиёна"да ўзгариш: Салимов ўрнига Ёқубов ўйинга қўшилди. 

55. Зарба! Абдуллоҳ Йўлдошев дарвоза томон кучли зарба берди, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди. 

52. ГОЛ! Йововичнинг пасидан кейин Олег Зотеев жарима майдончаси ичига ёриб кириб, ўнг оёқда дарвозани ишғол қилди – 0:1! У собиқ жамоасидан узр сўраб ҳам қўйди.

50. Зарбаааа! Дилшод Комиловнинг кучли зарбасига сал аниқлик етишмади. 

49. Станислав Андреевнинг пасидан сўнг Дориев зарба берди, тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди.

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим ниҳоясига етди. Танаффус! 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. Аммр вазиятга VAR аралашди ва Абдуллоҳ Йўлдошев офсайдда бўлгани маълум бўлди – гол бекор қилинди. 

43. ГОЛСобит Синдаровнинг жарима зарбасидан оширган тўпини Абдуллоҳ Йўлдошев бош билан дарвозага киритди – 1:0!

42. Абдурашидов катта тезликда жарима майдончаси ичига кириб боришга уринаётганди, аммо Нодиржон Сойибов қоида бузиш эвазига уни тўхтатиб қолди. 

40. Абдуллоҳ Йўлдошевга нисбатан қоида бузилди. Рогач тўпни олдинга тепиб беради. 

36. Дориев ҳар доимгидек фаол, у бир нечта рақибни ортда қолдириб, Йововични тўп билан таъминлади, аммо черногориялик хавбекнинг ичкарига узатмаси сал ноаниқ чиқди. 

33. Станислав Андреевнинг қанотдан ошириб берган тўпига ҳеч ким етиб бора олмади.  

31. Вау! Дилшод Комилов узун пас орқали Лазизбек Мирзаевни бирга-бир ҳолатга чиқаришига бир бахя қолганди, бироқ Митрович ўз вақтида чиқиб келиб, хавфнинг олдини олди. 

29. Уууух! Дориевнинг қулай пасидан кейин Дилшод Комилов тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди. 

26. Зарбаа! Абдурашидовнинг қанотдан оширган тўпини Ҳакимов бош билан дарвозага йўналтирди, дарвозабон ўз ўрнида! 

24. Шавкат Насибуллаев захира ўриндиғида ўтирган "Сўғдиёна" ходимларидан бирини оғзаки огоҳлантирди. 

20. Султонов ва Исмоилов бир-бирини тушунмай қолиб, хатога йўл қўйишди, "Сўғдиёна" бундан унумли фойдалана олмади ва пала-партишлик туфайли тўпни йўқотди.  

18. Зарбааа! Абдурашидов тўпни ўнг оёғига тўғрилаб, дарвозани нишонга олди, тўп рикошет орқали майдонни тарк этди, бурчак зарбаси. 

17. Кичик "пауза"дан сўнг баҳс давом эттирилмоқда. 

15. Санжар Турсунов майдонда ўтирибди. Унга тиббий ёрдам зарур. 

12. Ҳужумда Абдулазизхон Абдурашидов томон яхши узатма бўлди, аммо футболчи тўпга улгурмади. 

9. Зарбааа! Лазизбек Мирзаевнинг ерлатиб йўллаган зарбаси ташқи томондан дарвоза тўрига бориб тушди. 

6. Майдон марказида "Локо" вакиллари Станислав Андреевга нисбатан қўпол ҳаракат қилдилар. 

3. Ҳозирча жамоалар жуда эҳтиёткор ҳаракат қилишмоқда. 

1. Учрашув бошланди! 

- Учрашув 20:00 да старт олади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика