Latest news

15:10Индонезия терма жамоаси футболчиларига Хитой устидан қозонилган ғалаба учун Rolex соатлари совға қилинди  0 14:22"Ливерпуль" 120 млн евролик иккинчи трансферини тайёрламоқда  2 13:56Майк Меньян АПЛ гранди сафига ўтишга яқин  1 13:25Ўзбекистон ЖЧда! Қувончли лаҳзалардан ФОТОГАЛЕРЕЯ  9 13:02Жоау Феликс собиқ клубига қайтмоқчи  1 12:30Ўзбекистон – Қатар ўйинини хитойлик ҳакамлар бошқариб боради  18 12:02ПСЖ "Бавария"дан 50 млн еврога ўйинчи харид қилиши мумкин  0 11:25Роналдуга КЖЧ иштирокчиси сафига ўтиш таклиф қилинди  13 11:00“Фенербахче“ ТОП трансфер амалга ошириши мумкин  1 10:35“Арсенал“ дунёнинг энг қиммат дарвозабонини сотиб олишга яқин  0 10:13БМБ иккита легионери билан хайрлашди  0 09:48Неймар коронавирус юқтириб олди  6 09:22Олимпия терма жамоамиз Қирғиз Республикасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади  8 08:53Қатар терма жамоаси бугун Тошкентга келади  20 08:26Нодир Элибоев БМБ мураббийлигидан кетди, унинг ўрнига футзалимиз афсоналаридан бири бош мураббий бўлди  2

"Локомотив" Шоаҳмедовга омад тилади, Ўлмасалиевнинг трансферини эълон қилди ва ... News

"Локомотив" Шоаҳмедовга омад тилади, Ўлмасалиевнинг трансферини эълон қилди ва ...

Гарчи жамоанинг ташкил этилганига кўп вақт ўтмаган бўлса-да, "Локомотив" сўнгги йиллар давомида 3 марта Ўзбекистон чемпионлиги, 3 марта Ўзбекистон кубоги ва 1 марта Ўзбекистон Суперкубоги совринларини қўлга киритди.

Бир неча мавсумлардан буён "Локо" шарафини кучли футболчилар ҳимоя қилиб келишмоқда. Жамоа 3 январдан янги 2019 йил учун тайёргарликни бошлайди ва унда ўтган мавсумда жамоани ташкил қилган йигитларнинг 90 фоизи иштирок этади. Футболчилар билан шартномалар узайтирилди ва улар 2019 йилги мавсумда "Локомотив" шарафини ҳимоя қилади.

Шунингдек, "темирйўлчилар" қишда уч нафар янги футболчи билан таркибни кучайтириб олди. Йован Жокич, Филипп Райевац ва Азизбек Ҳайдаров кейинги мавсум Ўзбекистон чемпионати ва халқаро майдонда жамоамиз шарафини ҳимоя қилишади. Шунингдек, "Нефтчи"нинг ёш ва иқтидорлик футболчиси Авазбек Ўлмасалиев жамоамиз билан 5 йиллик шартномага имзо чекди.Кейинги мавсумда "Локо" янада кучлироқ бўлиб қайтади. Ҳаммамиз бир тан-у бир жон бўлиб, амалдаги чемпионликни ва халқаро майдондаги ўйинларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга интиламиз.

Икром Алибоевнинг Жанубий Корея ҳамда Санжар Шоаҳмедовнинг Малайзиядаги фаолиятига омад тилаймиз.

Ўтган йиллар давомида "Локомотив"нинг ҳомийлари футболчиларни нафақат моддий, балки барча томонлама ёрдам беришди ва бу узоқ йиллар давом этади. 2019 йилги мавсумда ҳам жамоанинг мақсадлари ўзгармайди. Мақсад - Ўзбекистон чемпионлиги, Ўзбекистони кубоги ва ОЧЛда муносиб иштирок!

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика