Latest news

14:38"Манчестер Юнайтед" Коул Палмерни сотиб олмоқчи  2 14:12"Челси" "Атлетико"нинг Олимпиададаги ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 13:39"Бавария" 2025 йил ёзида Симонс билан шартнома имзоламоқчи  1 13:14Мбаппе ёки Винисиус — пенальти ва жарима зарбаларини ким тепади?  3 12:48Расман: Ромеу "Жирона"га қайтди  2 12:22Танташев кеча олган жароҳати туфайли Элит ОЧЛ плей-офф учрашувида ишлай олмайди  6 12:15Мареска "Челси" нима учун Галлахерни сотишга мажбурлигини тушунтирди  0 11:55"Футбол олами". Суперлигада иккинчи давра старт олди  1 11:03Футзал. ЖЧ-2000. Ўзбекистоннинг дастлабки уриниши, 29 та гол ўтказган мезбон ҳамда бир ўйинда икки дарвозабонидан айрилиб, учинчи посбон билан Бразилиянинг гегемонлигига чек қўйган чемпион ҳақида ҳикоя қиламиз  0 10:34«Тоттенхэм» 75 миллионга ҳужумчи сотиб олади  2 10:02«Ньюкасл» Англия терма жамоаси аъзосини 70 миллион еврога сотиб олади  8 09:31Давид де Хеа фаолиятини Европанинг ТОП-5 чемпионатида давом эттиради  3 09:03Карло Анчелотти Беллингемнинг ҳаракатидан норози? Нега?  6 08:35Хулиан Альварес фаолиятини «Атлетико»да давом эттиради  9 08:08Федерико Кьеза фаолиятини Италиянинг бошқа бир топ клубида давом эттириши мумкин  2

“Локомотив” – “Сепахон” ва “Тракторсози” – “Пахтакор” ўйинлари превьюси News

“Локомотив” – “Сепахон” ва “Тракторсози” – “Пахтакор” ўйинлари превьюси

Бугун, 6 апрель санасида Осиё чемпионлар лигаси-2016, гуруҳ босқичи, 4-тур ўйинлари доирасида Ўзбекистоннинг икки жамоаси “Локомотив” ҳамда “Пахтакор” ўз ўйинларини ўтказади.

“Локомотив” (Ўзбекистон) – “Сепаҳон” (Эрон)

6 апрель, чоршанба, 16:00. “Локомотив” стадиони, Тошкент.

Жамоаларнинг ОЧЛ 3-туридаги ўзаро учрашувида “Локомотив” сафарда Марат Бикмаев ҳамда Сардор Мирзаевнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, муҳим уч очкони қўлга киритган ва жамғарган очколари сонини 5тага етказиб олганди. Улар айни вақтда Гуруҳ пешқадами “Ан-Наср”дан бир очко ортда бормоқда. Бугунги учрашувдаги ғалаба “Локомотив” учун кейинги босқич томон катта қадам бўлади. Шу билан бир вақтда ҳали кейинги босқич йўлланмасидан “Сепаҳон” ҳам умид узмаган ва эронликлар ҳам Тошкентдан уч очко билан қайтиш учун бор имкониятларини ишга солади.

 "Локомотив”

  •   Бу “Локомотив”нинг ОЧЛ гуруҳ босқичидаги иккинчи бор иштирок этиши. “Сепаҳон” эса 11-марта Осиё клублари ўртасидаги энг нуфузли мусобақада қатнашмоқда.
  •   “Темирйўлчилар” ўз майдонида фақат бир марта Эрон клубига қарши ўйнаган. Ўтган мавсумда “Фулад”ни қабул қилган тошкентликлар 1:1 ҳисобида дуранг қайд этганди.
  •   Сафарда “Сепаҳон”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган “Локо” ўзининг мусобақадаги тўртта ўйиндан иборат ғалабасиз сериясига якун ясади.
  •   “Локомотив” ушбу турнир гуруҳ босқичида ўз майдонида фақат бир маротаба ғалаба қозонган. 2015 йилда “Ас-Саад” устидан қозонилган ғалаба жамоанинг ўз майдонидаги ягона зафари бўлиб турибди.
  •   Жамоанинг ОЧЛдаги тўпурари – Сардор Мирзаев. У уч ўйинда икки гол уришга эришди.
  •   Дастлабки турда олган қизил карточкаси сабаб икки ўйинга четлатилган Жасур Ҳасанов ушбу ўйинда жамоасига ёрдам бера олади.


Маҳаллий чемпионат

Олий лига доирасида учинчи турда “Локомотив” 1 апрель куни Фарғонанинг “Нефтчи” клуби устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ғалабали сериясини давом эттирди. Айни вақтда уч ўйинда учта ғалабага эришган Микляев шогирдлари турнир жадвали пешқадами бўлиб турибди.

 
“Сепаҳон"

  •   “Сепаҳон” Ўзбекистонга тўрт бора ташриф буюрган ва шулардан фақат биттасида ғалаба қозонган. Ўша ягона ғалаба “Нефтчи”га қарши ўйинда 2004 йилда қозонилган (3:1). Шундан кейин Тошкентда “Бунёдкор” билан икки бора тўқнаш келиб, бирида мағлуб бўлган ва бирида дуранг натижа қайд этган. “Пахтакор”га қарши 2010 йили Тошкентдаги ўйинида эса 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган.   
  •   Ушбу жамоа ўзининг ОЧЛ доирасидаги сафар учрашувларида кетма-кет тўрт ўйиндан буён ғалаба қозона олмай келмоқда.
  •   ОЧЛ-2016 гуруҳ босқичининг биринчи турида “Сепаҳон” ҳужумчиси Чимба иккита гол киритганди. Шундан буён улар рақиблар дарвозасини ишғол қила олмаяпти.
  •   Чимба, Муҳаммадризо Ҳалатбори ва дарвозабон Шаҳоб Годанда сариқ карточка бор ва агар бугунги ўйинда яна огоҳлантирилса, кейинги ўйинни ўтказиб юборади.


Маҳаллий чемпионат

“Сепаҳон” Эрон чемпионати доирасидаги сўнгги учрашувида  31 март куни “Малван” билан 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди. Амалдаги Эрон чемпиони айни вақтда турнир жадвалининг 11-поғонасидан ўрин олган. Улар ўзларининг сўнгги 12 ўйинида ғалаба қозона олмаяпти.


“Тракторсози” (Эрон) – “Пахтакор” (Ўзбекистон)


6 апрель, чоршанба, 19:45. “Ёдгор Имом” стадиони, Табриз.

ОЧЛ-2016 гуруҳ босқичи дастлабки икки учрашувида бир очко олган “Пахтакор” учинчи учрашувни бугунги рақибига қарши Тошкентда ўйнаб, Игор Сергеевнинг голи эвазига ғалаба қозонди ва очколари сонини тўрттага етказиб олди. Ҳозирги вақтда “Пахтакор” “Тракторсози”дан икки, “Ал-Ҳилол”дан эса бир очко ортда қолган ҳолда гуруҳда учинчи ўринда бормоқда.

ОЧЛнинг ушбу мавсумига қадар жамоалар ўзаро тўқнаш келмаганди. “Тракторсози” ушбу турнир гуруҳ босқичида тўртинчи бора иштирок этаётган бўлса, “Пахтакор”да бу кўрсаткич рекорд даражада – 13-марта.

 “Таркторсози”

  •   Табриз жамоаси учинчи турда “Пахтакор”га мағлуб бўлиб, ўзбек клубларига қарши ўйинлардаги мағлубиятлар сериясини давом эттирди. Улар аввалги мавсумда “Насаф”га қарши ўйинаб, ҳар икки ўйинда мағлуб бўлганди.
  •   “Пахткор”га қарши ўйиндаги мағлубиятга қарамай, табризликлар ҳамон С гуруҳи пешқадами ва аллақачон ўтган йили гуруҳ босқичи давомида тўплаганидан кўпроқ очко жамғариб бўлди.
  •   Баҳтиёр Раҳмоний “Тракторсози”нинг ОЧЛдаги асосий тўпурари бўлиб турибди. Унинг ҳисобида уч ўйинда учта гол бор.


Маҳаллий чемпионат

 Эрон чемпионати доирасидаги сўнгги учрашувини 31 март куни “Сайпа”га қарши ўтказди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу жамоанинг чемпионатдаги мағлубиятсиз сериясини 5тага етказди. Айни пайтда “Тракторсози” Эрон чемпионати турнир жадвалининг бешинчи поғонасидан ўрин олган.


“Пахтакор”

  •   “Пахтакор” шу вақтгача “Эрон” жамоалари майдонига ОЧЛ доирасида 6 марта ташриф буюрган. Улардан икки ўйинда ғалаба қознган, бир бора дуранг ўйнаган ва уч ўйинда мағлуб бўлган.
  •   “Тракторсози” устидан аввалги турда қоғзонилган 1:0 ҳисобидаги ғалаба, “Пахтакор”нинг ОЧЛдаги 7 ўйиндан иборат ғалабасиз сериясига якун ясади.
  •   Аввалги ўйиндаги ягона голга муаллифлик қилган Игорь Сергеев айни пайтда “Пахтакор”нинг ОЧЛдаги тўпурари бўлиб турибди. Унинг ҳисобида учта гол бор.
  •   “Тракторсози”га қарши биринчи ўйинда дисквалификация сабаб майдонга туша олмаган Даврон Хошимов, бу ўйинда жамоасига ёрдам бериши мумкин.


 Маҳаллий чемпионат

1 апрель куни Олий лига доирасидаги 3-турни ўтказган мамлакатнинг амалдаги чемпиони “Бухоро” билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаб, мавсумда илк бор очко йўқотди. Ҳозирда “шерлар” турнир жадвалининг бешинчи поғонасида. 

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика