Latest news

10:54Луис Диаснинг "Барселона"га ўтишига Исаак ёки Экитике сабабчи бўлиши мумкин  2 10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  22 09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  6 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  10 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  3 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  2 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  5 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  14 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  3 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  3

“Локомотив” сен билан Сирожиддин! News

“Локомотив” сен билан Сирожиддин!

Хабарингиз бор, Самарқанднинг “Динамо” жамоаси сафида кўрсатган мазмунли ўйинлари билан мухлислар олқишига сазовор бўлган футболчи Сирожиддин Сайфиев 2014 йилги мавсумда оғир жароҳат олганди ва натижада футболчилик фаолиятини якунлаганди.

“Локомотив” жамоасига қарши кечган баҳсда оёғидан жуда жиддий жароҳат олган Сайфиев айни пайтда оғир ҳасталикка чалинган. Унга ҳам руҳан, ҳам моддий жиҳатдан далда бўлиш мақсадида championat.asia сайти ташаббуси билан ўзбек футболи жамоатчилиги махсус акция ташкил этмоқда.

“Локомотив” футбол клуби ҳам ушбу ҳайрия акциясидан четда туриш ниятида эмас. Жамоамиз иштирокида 11 апрел куни Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи доирасида “Локомотив” стадионида ўтадиган Эроннинг “Истиқлол” жамоасига қарши учрашув чипталари сотувидан тушган маблағ Сирожиддин Сайфиевга ёрдам сифатида тақдим этиладиган бўлди.

Қолаверса, жамоамиз аъзолари ҳам бугунги машғулот бошланиши арафасида Сирожиддинни қўллаб-қувватлаш мақсадида эканликларини маълум қилишди ва унга соғлик тилаган ҳолда моддий ёрдам беришларини таъкидлашди.

#БизСенБиланСирожиддин
#ТаслимБўлмаСирожиддин


Rating: +69   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика