Latest news

12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  1 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  6 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  2 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  13 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  3 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  4 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  3 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  3 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  12 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  3 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  9 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  67

"Локомотив": "Саратондан соябон бўл" хайрия акцияси. 12 ёшли қизчага ёрдам берайлик News

"Локомотив": "Саратондан соябон бўл" хайрия акцияси. 12 ёшли қизчага ёрдам берайлик

ЎзПФЛ ташаббуси билан бошланган "Саратондан соябон бўл" хайрия акциясида "Локомотив" профессионал футбол клуби ҳам фаол иштирок этиш нияти борлигини маълум қилади.

Шу йилнинг 22 январь куни 12 ёшга тўлган Рўзибоева Шаҳзоданинг орзулари улкан. Унинг ҳам ўзи тенги қизлар билан чопқиллаб ўйнагиси, биргаликда мактабга боргиси ва дарс қилгиси келади. Аммо 2017 йилнинг апрель ойидан бери бу қизча саратон касаллиги билан курашиб келмоқда.

Шаҳзоданинг Республика махсус онкология ва радиология тиббий марказида даволаниш амалиётини ўтаб, мунтазам шифокорлар кўригида бўлишга тўғри келяпти. Лекин унинг янада яхши даволаниши учун Москвага йўл олиб, Н.Н.Блохин номидаги миллий онкология марказида даволаниш муолажасини давом эттириши лозим бўлади.

"Локомотив" ПФК саратон хасталиги билан курашаётган 12 ёшли Рўзибоева Шаҳзодани қўллаб-қувватлайди ва унинг тез орада соғайиб кетиши учун қўлдан келганча ёрдам кўрсатади. Шу билан бирга муборак Рамазон ойида "Локомотив"га бефарқ бўлмаган саховатли кишиларни ҳам Шаҳзодага ёрдам қўлини чўзишларини сўраймиз.

Шундай улуғ ойда эҳсон қилмоқчи бўлган футбол ишқибозлари учун қуйида Рўзибоева Шаҳзоданинг дадаси Маматкаримов Фарҳод Рўзибоевич номига очилган пластик карта рақамини келтириб ўтамиз.

Ким қанча ният қилса, кўнглидан келиб чиққан ҳолда дилига тугиб қўйган эҳсонини қуйидаги пластик карта рақамига ўтказиши мумкин.

Карта рақами: 8600 0423 5775 2319 (Маматкаримов Фарҳод Рўзибоевич)

Яхшилар, 12 ёшли қизчанинг тезроқ соғайиб кетиши учун озгина бўлса ҳам ўз ҳиссамизни қўшайлик.

P.S. 17 май куни бўлиб ўтадиган Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Бунёдкор" учрашувига ташриф буюрадиган саховатпеша мухлислар учун стадионга кираверишда эҳсон қутиси ўрнатилади.

Бунда 12 ёшли қизчага ёрдам қўлини чўзмоқчи бўлган инсонлар ўз имкониятлари даражасида хайрия қилишлари мумкин. Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" - "Бунёдкор" учрашуви жума куни бўлиб ўтади ва соат 18:45да бошланади.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика