Latest news

22:00"Краснодар" ўз тарихида илк бор Россия чемпиони бўлди  2 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" – "Бухоро" (матнли трансляция)  12 21:21Аморим Гарначога янги жамоа қидиришни айтди. Футболчи Европа лигаси финалидан кейин МЮ устозидан норози бўлганди  6 21:10Ла Лига. "Реал" сўнгги ўйинда Мбаппенинг дубли эвазига "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, "қироллик клуби" мавсумни иккинчи ўрин билан якунлади  20 20:59Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида бир киши кам "Шўртан"ни йирик ҳисобда енгди  26 20:38РПЛ. Файзуллаев захирадан тушиб ассист қайд этган ўйинда ЦСКА ғалабага эришди, Ашурматов "Рубин" ғалаба қозонган ўйинда захирадан ўйинга қўшилди, "Акрон" эса...  10 20:34"Истиқлол" — "Санат Нафт". Таркиблар маълум  0 19:54CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистоннинг Қирғиз Республикасига қарши ўйин учун таркиби маълум  2 19:41"Сабаҳ" — "Нефтчи". Таркиблар маълум  0 19:01"Ньюкасл" кейинги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 18:38Ҳакамларимиз Қозоғистон – Қирғиз Республикаси аёллар терма жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқариб боришади  0 17:39“CAFA U-17 Championship 2025” бошланмоқда  4 16:50АПЛнинг якунланаётган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси аниқланди  4 16:21"Футбол олами". Ўзбекистон кубоги 1/8 финал жуфтликлари маълум  1 15:45Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал баҳсларининг саналари маълум  6

“Локомотив” расмий мурожаат билан вазиятга ойдинлик киритади News

“Локомотив” расмий мурожаат билан вазиятга ойдинлик киритади

8 март куни Ўзбекистон Супекубогини қўлга киритган “Локомотив” футбол клуби, ўз шаънига мақтов ва қувватловларни эшитиш билан бирга, номақбул эътирозларни ҳам қабул қилишига тўғри келди.

Холислик принципларини унута ёзган айрим матбуот ва телевидение ходимлари вазиятга бир томонлама қараб, жамоанинг “Пахтакор” устидан қозонган ёрқин ғалабаси бекор қилиниб, техник мағлубият ёзилишини тарғиб қилишмоқда.

Асосий сабаб сифатида, Жасур Хасановнинг (катта) Суперкубок уйини пайтида майдонга туширилгани кўрсатилиб, гўёки Локомотив ПФЛ қоидаларга зид иш тутгандей бўлиб, матбуот ва ТВ дастурлари орқали танқид остига олинди.

Клуб раҳбарияти ва мутасаддилари вазиятни ўрганиб, қуйидаги мурожаат билан чиқишга қарор қилишди. Жасур Хасанов (катта) ўтган йили Ўзбекистон Кубоги финал баҳсида қизил карточка билан жазоланиб, бир расмий ўйиндан четлатилган. ПФЛ регламентига кўра, Кубок ўйинларида жазоланган футболчининг, жазо муддати фақат Кубок ва Чемпионат ўйинларига таъсир қилади. Бу дегани Хасановнинг Суперкубок ўйинига майдонга туширилгани ПФЛ қонун – қоидаларига зинҳор зид эмас ва ҳеч қандай эътирозларга сабаб бўла олмайди. Супекубок ўйинлари катта шоу сифатида ўтказилиб, мухлисларнинг футболга бўлган қизиқишини янада ортиришга қаратилган.

Бундан ташқари агар ўйинчи жазога тортилган бўлса, бу ҳақда ПФЛ раҳбарияти ва маъмурлари хабардор бўлишади ва таркиб белгиланган пайтда, огоҳлантириши бор футболчилар ҳақида клуб расмийларига маълумотнома юборишади. Таъкидлаш жоизки, бу каби огоҳлантириш хати, “Локомотив” клубига келиб тушмаган. Бундан ташқари “Локомотив” футбол клуби мураббийлар штаби Суперкубок ўтказилишидан 2-3 кун аввал, ПФЛ-га мурожаат қилиб, барча ўйинчилар рўйхатини регламент қоидалари асосида тасдиқлатиб, Хасанов борасида ҳам ойдинлик киритишган. Умум хулосалардан келиб чиқиб, Жасур Хасановнинг Суперкубок баҳсида иштирок этиши, Федерация қоидалари ва ПФЛ регламентига зид эмаслиги аниқланган ва масаланинг эътирозли жиҳатларига якун қўйилган.

Қўшимча ўрнида шуни айтиб ўтиш жоизки, рақиб жамоаси раҳбарияти ва мураббийи рухсати билан ўйинчилар таркибга киритилмайди ва таркибдан олинмайди ҳам, бунинг учун, Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва унинг қошида иш юритаётган Профессионал Футбол Лигаси мутасаддилари мавжуд.

“Локомотив” футбол клуби ўз мухлисларини эртага, 12 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Чемпионатининг биринч туридан жой олган Бекободнинг “Металлург” жамоасига қарши ўйинда кутиб қолади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика