Latest news

11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  0 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  2 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  8 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  5 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  7 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  15 09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  11 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  2 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  10 08:00"Навбаҳор" "Пахтакор"га ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мозговой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  15 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  8 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  8 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  2

"Локомотив" - "Қўқон-1912" учрашуви шарҳи News

"Локомотив" - "Қўқон-1912" учрашуви шарҳи

Олий лиганинг 25-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги учрашув ТТЗдаги "Локомотив" стадионида бўлиб ўтди.


Турнир пешқадами "Локомотив" чемпионат аутсайдери "Қўқон-1912"жамоасини қабул қилди.

Учрашув кутилганидек мезбонларнинг катта устунлигида бошланди. Андрей Микляев ҳамда Мирко Йеличич тандеми бошқарувидаги "темирйўлчилар"нинг дастлабки хавфли ҳужуми гол билан якунланди.

Икром Алибоевнинг жарима майдончаси ичига ошириб берган тўпини Кахи Махарадзе боши билан дарвозага жойлади ва ҳисобни очишга муваффақ бўлди - 1:0.

Шундан сўнг "Қўқон-1912" жамоаси ҳам олдинга ўтишга интилди. Аммо уларнинг ташкил этаётган ҳужумларини бартараф этишда мезбонлар ортиқча қийинчиликка дуч келишмади.

Беллашувнинг учдан бир қисми ўтиб бораётган бир паллада "Локо" сардори Темур Кападзе чамаси 16 метрлар масофадан тўпни Никита Рибкиннинг устидан чиройли тарзда ошириб қўйиб орадаги фарқни иккитага етказди - 2:0.

Голдан кейин "Локомотив" яна тезда ҳужумга ўтди. Артур Геворкян Темур Кападзега тезкор "дубл"ни расмийлаштириши учун ажойиб имконият тақдим этди. Аммо Кападзе тўпга бериш чоғида мувозанатни йўқотиб сирпаниб тушди ва натижада қулай имконият қўлдан бой берилди.

Лекин "Локомотив"нинг учинчи голи мухлисларни узоқ куттирмади. Биринчи бўлим тугашига 5 дақиқа қолганида Сардор Мирзаев ўз қанотидан бир ҳимоячини жуда чиройли тарзда доғда қолдирди ва дарвозанинг юқори ўткир бурчагини аниқ нишонга олди - 3:0.



Биринчи бўлимда жамоалар бошқа тўп киритишмади.

Танаффусдан сўнг "Қўқон-1912" жамоаси бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов тезда иккита ўзгаришни амалга оширди.
Ушбу баҳсда ўзидан кутилган ўйинни намойиш этиб беролмаган Отабек Зокиров ва Миржалол Қурбонов захирага олинди. Уларнинг ўрни Абдуллоҳ Олимов ҳамда Маъруфжон Зокиржонов билан тўлдирилди.

"Қўқон" жамоаси иккинчи таймни анча фаоллик билан бошлашига қарамай улар рақиб дарвозасини ишғол этишни уддасидан чиқа олишмади.

"Локо" сафида иккинчи бўлимда захирадан майдонга Марат Бикмаев жамоасининг тўртинчи голига муаллифлик қилишни уддасидан чиқди ва учрашувга якуний нуқтани қўйди - 4:0.



Мазкур баҳсда "Локомотив" дарвозабони Игнатий Нестеров анча ишончли ўйин намойиш этганини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Нестеров "Қўқон-1912" жамоаси томонидан яратилган 3-4та вазиятда ажойиб ҳаракат қилди ва чиройли сейвлари орқали жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолди.

Шундай қилиб "Локомотив" Олий лиганинг 25-турида "Қўқон-1912" жамоаси устидан ишончли ҳамда йирик ғалабани нишонлади ва турнир жадвалидаги пешқадамликни сақлаб қолди.

"Қўқон-1912" эса тобора биринчи лигага "чипта" берадиган қуйи поғонадан мустаҳкам ўрин олмоқда.


Шағбоз Беғамов

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика