Latest news

01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  4 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  1 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  6 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  1 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  12 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  0 20:00Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"  8 19:38"Динамо" футболчиси бошқа жамоага йўл олди  0 19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  5

“Локомотив” — “Қўқон-1912” учрашуви ҳаками жазоланади News

“Локомотив” — “Қўқон-1912” учрашуви ҳаками жазоланади

Суперлига 5-туридан ўрин олган “Локомотив” - “Қўқон-1912” учрашувида бош ҳакамга ёрдам берган Акбар Пўлатов қўпол хатога йўл қўйгани учун жазоланади.

Валентин Коваленко бошқариб борган беллашувнинг 17-дақиқасида “Локомотив” футболчилари ҳисобни тенглаштиришга эришди. Такрорий лавҳалар гол ўйиндан ташқари ҳолатдан киритилганини кўрсатди.

Ўша вазиятда қанот ҳаками Акбар Пўлатов сўнгги ҳимоячи билан бир чизиқда туриши ва Марат Бикмаевнинг ўйиндан ташқари ҳолатда эканини аниқлаб, байроқчасини кўтариши керак эди. Бироқ лайнсмен бу вазиятни эътибордан четда қолдирди. Оқибатда унинг хатоси ўйин натижасига ўз таъсирини кўрсатди.

“Локомотив” - “Қўқон-1912” учрашуви назоратчисининг билдиргисига асосан Акбар Пўлатов 4 баллга (2 баҳо) лойиқ кўрилди. Эндиликда у Суперлига ўйинларига қўйилмайди. Жазо муддати қанча вақт давом этишини ЎФФ Ҳакамлар қўмитаси ҳал қилади.


Rating: +46   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика