Latest news

15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  0 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  1 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  0 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  0 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  6 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  3 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  4 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  7 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  22 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби  11 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2

867 томошабин қаршисида ўтган учрашувда "Локомотив" "Қизилқум"ни мағлуб этди News

867 томошабин қаршисида ўтган учрашувда "Локомотив" "Қизилқум"ни мағлуб этди

Суперлиганиниг 6-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтди.


Ўйиннинг 3-дақиқасида Жамшид Искандеров чамаси 16 метрлардан кучли зарбаси билан ҳисобни очди - 1:0. Учашувнинг 10-дақиқасида Сардор Мирзаевнинг кучли зарбасини рақиб дарвозаси устунига тегиб майдонга қайтди. Кейинги дақиқада Темурхўжа Абдухолиқовнинг бои билан йўллаган зарбаси ҳам дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди.

22-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқов бир неча ҳимоячини алдаб ўтган ҳолда дарвоза томон зарба берди, Артём Макосин тўпни қайтарди. 

27-дақиқада Сардор Мирзаевнинг жаримадан тепган тўпи устунга тегиб қайтди. Қайтган тўпга Анзур Исмоилов зарба берди. Тўп дарвозабонга теккан ҳолда дарвозага кириб кетди. Оффсайдда қолган футболчиларимиз тўп томон  югургани учун гол ҳисобга олинмади. 

31-дақиқада Ислом Тўхтахўжаев ҳаводан келаётган тўпни тўхтатмасдан дарвозага аниқ йўллади - 2:0. Биринчи таймда бошқа гол урилмади.

Иккинчи тайм бошланди. 

56-дақиқада Муҳсин Убайдуллаев ўз жарима майдони ичида Сардор Мирзаевни йиқитгани учун бош ҳакам "Қизилқум" дарвозаси томон пенальти белгилади. 11 метрли жарима тўпини Темурхўжа Абдухолиқов амалга оширди ва Макосин тўпни қайтарди.

62-дақиқада Авазбек Ўлмасалиевнинг зарбасини дарвозабон қайтариб юборди. 

71-дақиқада ўнг қанотдан узатилган тўп Йован Жокичга тегиб мезбонлар дарвозасидан жой олди - 2:1.

Кейинги дақиқада Темурхўжа Абдухолиқов гол урди - 3:1. 

88-дақиқада Филипп Райевац дарвозабон билан бирга бир ҳолатга чиқиб бориб, зарба берди. Тўпни Макосин қайтарди.


Суперлига, 6-тур
"ЛОКОМОТИВ" – "ҚИЗИЛҚУМ" 3:1
27 апрель 2019 йил. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 867 томошабин.
Ҳакамлар
: Аскер Нажафалиев, Руслан Серазитдинов, Андрей Цапенко, Иброҳим Исмоилов.
Назоратчи: Фарҳод Абдуллаев.
Комиссар: Лазиз Қўчқоров.

Голлар: Жамшид Искандеров 3, - 1:0 (Ҳусниддин Ғофуров). Ислом Тўхтахўжаев 31, - 2:0, Йован Жокич 71-автогол, - 2:1, Тимурхўжа Абдухолиқов 72, 3:1.

Амалга оширилмаган пенальти: Темурхўжа Абдухолиқов 56 (дарвозабон).

"Локомотив": Жавоҳир Илёсов, Анзур Исмоилов, Жамшид Искандеров, Сардор Мирзаев, Темурхўжа Абдуҳолиқов (Филип Райевац, 76), Ҳусниддин Ғофуров (Авазбек Ўлмасалиев, 46), Ислом Тўхтахўжаев, Йован Жокич, Даврон Ҳошимов, Олег Зотеев, Диёр Туропов (Азиз Ҳайдаров, 65).
Захира: Маъмур Икромов, Азиз Амонов, Арсланмурат Аманов, Бобур Эргашев, Игорь Йелич.

"Қизилқум": Артём Макосин, Эркин Бойдуллаев, Алишер Саноев, Файзулла Қамбаров, Салим Мустафоев (Акмал Рустамов, 74), Элдор Бойматов, Муҳсинжон Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Элгужа Григалашвили, Ҳуршид Олимов, Смит Медина (Сардор Жаҳонов, 46).
Захира: Евгений Черемисин, Мурод Бобожонов, Хумоюн Абдуалимов, Миржалол Қосимов, Азиз Усмонов, Мақсуд Каримов, Суҳроб Ярашев.

Огоҳлантиришлар: Файзулло Қамбаров 30, Даврон Ҳошимов 86.


Lokomotiv

Jamshid Iskandarov - 3', Islom Tukhtakhodjaev - 31', Йован Жокич - 71', Temurkhuja Abdukhalikov - 72'

Superliga. Round 6

27/04/2019, 17:30

1
:
3
Finished

Qizilqum

45'
90'
3'  Jamshid Iskandarov
3'  Husniddin Gofurov
31'  Islom Tukhtakhodjaev
46'  Husniddin Gofurov (Avazbek O'lmasaliyev)
71'  Йован Жокич
72'  Temurkhuja Abdukhalikov
76'  Temurkhuja Abdukhalikov (Filip Rajevac)
86'  Davron Khashimov
30'  Fayzullo Kambarov
46'  Medina Smith (Sardor Jahonov)
74'  Salim Mustafaev (Akmal Rustamov)


Rating: -40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика