Latest news

12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  0 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   0 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  17 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  13 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  38 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3

"Локомотив" Қатар пойтахти Доҳада News

"Локомотив" Қатар пойтахти Доҳада

"Локомотив" футбол клуби Осиё чемпионлар лигаси 2-тур учрашувини ўтказиш учун Қатар пойтахти Доҳага етиб келди.

Бугун эрталаб соат 9:00да Тошкентдан чартер рейс билан парвоз қилган "темирйўлчилар" уч ярим соатлик парвоздан сўнг манзилга етиб келишди. 

Хабарингиз бор, эртага 11 март куни "Локомотив" Қатарнинг "Ал Райан" клубига қарши баҳс олиб боради. Мазкур беллашув маҳаллий вақт билан 18:35 (Тошкент вақти билан 20:35)да старт олади. "Локомотив" 1-турни ўз майдонида БААнинг "Ал Ваҳда"га клубига қарши ўтказиб 2:0 ҳисобида зафар қучди. Эртанги рақиб "Ал Райан" эса илк турда Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" клубига 1:5 ҳисобида имкониятни бой берди. 

"Локомотив" Доҳада "Wyndham Grand Regency" меҳмонхонасига жойлашди. Бугун кун тартибидан ўйинолди митинг, матбуот анжумани ҳамда расмий машғулот ўрин олган. Митинг 14:00да бошланади. "Локомотив" иштирокидаги матбуот анжумани 15:15га белгиланган. Расмий машғулот эса 18:30да старт олади. 

"Локомотив"нинг Доҳага келган таркиби 

Дарвозабонлар: 

Маъмур Икромов

Жавоҳир Илёсов 

Ҳимоячилар: 

Олег Зотеев

Шуҳрат Муҳаммадиев

Даврон Ҳошимов

Ислом Тўхтахўжаев

Анзур Исмоилов

Авазбек Ўлмасалиев 

Ярим ҳимоячилар: 

Сардор Мирзаев

Йован Жокич

Ҳусниддин Ғофуров 

Игорь Йелич

Жамшид Искандеров

Азиз Амонов

Диёр Туропов

Арслонмурот Аманов

Бобур Эргашев 

Ҳужумчилар: 

Темурхўжа Абдухолиқов

Филип Райевац

Алишер Шоғуломов 

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика