Latest news

15:12Иброҳимҳалил ОТЖ лагерини тарк этди, унинг ўрнига бошқа ўйинчини қўшиш мумкинми? Кападзе жавоб берди  10 14:59"Манчестер Юнайтед" Уан-Биссакани Дюмфрисга алмаштирмоқчи  4 14:37Париж-2024. Ўзбекистон Мисрга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  6 14:15АПЛ клублари "Лион" ҳимоячисига даъвогар  1 13:50Симонс "Лейпциг" ва "Бавария"дан бирини танлади  1 13:23"Арсенал" Евро-2024'да ёрқин ўйин кўрсатган ярим ҳимоячининг трансфери борасида музокаралар ўтказмоқда  1 12:57"Ньюкасл" ҳимоячиси Саудия Арабистони чемпионатига ўтиши мумкин  1 12:29Расман: "Комо" ироқлик иқтидор билан шартнома имзолади  1 12:04"Андижон" янги аъзоси Абинур Нуримбет: "Келажакда Қозоғистон миллий терма жамоаси либосида майдонга тушишни истайман"  3 11:39ПСЖ Франция терма жамоаси дарвозабонига қизиқмоқда  2 11:16Хаби Алонсо Арда Гюлерни "Байер"да кўрмоқчи  2 10:50Лапорта: «Барселона» катта трансферларни амалга оширишга тайёр»  3 10:16«Акрон» Шерзод Эсановни қанчага сотиб олгани маълум  8 09:50Жоау Феликс фаолиятини АПЛда давом эттиради  5 09:47Мўъжиза рўй бермади, аммо ҳали барчаси олдинда. Ўзбекистон – Испания ўйинидан хулосалар  18

"Локомотив" португалиялик мураббий бошчилигида Туркияда йиғин ўтказади News

"Локомотив" португалиялик мураббий бошчилигида Туркияда йиғин ўтказади

Тошкентнинг "Локомотив" клуби айни пайтда пойтахтда йиғин ўтказмоқда.

"Темирйўлчилар" 7 январь куни португалиялик мутахассис Микаэль Секейрани билан шартнома имзоланганини расман эълон қилишганди. Бугунги кунга келиб клуб Садриддин Абдуллаев, Жавоҳир Сидиқов, Ислом Қобилов, Санжар Қодирқулов, Абдумавлон Абдужалилов ва Хуршид Мухторовлар билан таркибни кучайтириб олишга эришди. Бундан ташқари, кеча испаниялик марказий ҳимоячи билан ҳам музокара олиб борилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Эшитдик-да: "Локомотив"га испаниялик футболчи келади

"Локомотив" янги мураббий қўл остида 14 январь куни йиғинни бошлаган. "Championat.asia" олган маълумотларга кўра, жамоа Тошкентдаги икки ҳафталик йиғиндан сўнг 28 январь санасида иккинчи йиғинни ўтказиш учун Туркия учиб кетади. Туркиянинг жанубида жойлашган Анталия шаҳридаги йиғин 28 январдан 12 февралга қадар давом этади. У ерда ўтказиладиган назорат ўйинларида Секейра шогирдларига қайси жамоалар рақиб бўлиши ҳозирча аниқ эмас.


Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" ўтган мавсумни Суперлиганинг 9-поғонасида тугатган. Бу йил эса жамоа жиддийроқ мақсадлар сари қадам ташламоқда.

P.S. "Championat.asia" ходимлари "Локомотив"нинг бугунги машғулотини ёритиш учун йўл олишган, тушдан сўнг машғулотдан суратларни томоша қилишингиз мумкин.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика