Latest news

11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  3 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3

“Локомотив” ПФК бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамовнинг байрам табриги News

“Локомотив” ПФК бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамовнинг байрам табриги

Қадрли футбол мухлислари, “Локомотив” футбол клубининг азиз ишқибозлари!

Мана сиз-у бизга жуда кўплаб қувончли онлар, ажойиб ғалабалар ва завқли лаҳзалар тақдим этган 2016 йил ҳам секин-аста ниҳоялаб, ўз ўрнини янги – 2017 йилга бўшатиб беришга ҳозирланмоқда. Ортда қолаётган мазкур йил сиз билан бизнинг хотирамизда энг омадли даврлардан бири сифатида мухрланиб қолишига шубхам йўқ!

Зеро 2016 йилда “Локомотив” футбол клуби ўз олдига қўйган деярли барча вазифани аъло даражада уддалай олди. Жамоамиз ўз тарихида илк бор (узоқ кутилган) Ўзбекистон чемпиони деган унвонга эга чиқди. Қолаверса, “Локомотив” Ўзбекистон кубогида ҳам зафар қучишга муваффақ бўлди. Осиё Чемпионлар Лигасида эса жамоамиз гуруҳ босқичидан муваффақиятли тарзда чиқиб, чорак финалга қадар етиб боришни уддалади. Бир мавсумда 2 та соврин қўлга киритилганини яхши натижа дея баҳолаш мумкин, назаримда.

Лекин сиз – азиз ишқибозларимиз жамоамиздан фақат ва фақат ғалабалар кутишингизни жуда яхши биламиз. Шу боисдан янги келаётган 2017 йилда ҳам жамоамиз ишқибозларини улкан ютуқ ва зафарлар билан хушнуд этишни мақсад қиляпмиз.

Жамоамиз секин-асталик билан ўз инфратузилмасини яхшилаб бормоқда. Йилдан-йилга натижаларимиз ҳам янада яхшироқ кўриниш олмоқда. Бу темпни кейинги йилларда ҳам сақлаб қолишга ва “Локомотив” брендининг янада оммалашишига ҳаракат қиламиз. Умид қиламанки, 2017 йилда янада улкан зафарлар сиз-у бизга ёр бўлади!

Шу ўринда бутун Ўзбекистон халқини, футболимиз жамоатчилиги вакиллари ва кўп сонли “Миллионлар ўйини”нинг ашаддий ишқибозларини Янги Йил байрами билан чин дилдан муборакбод этаман ва барчангизга янги йилда сиҳат-саломатлик, бахт-омад ва оилангизга қут-барака тилайман!..


Тўлабек Акрамов
“Локомотив” ПФК бош директор ўринбосари


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика