"Локомотив" ПФК боксчиларимизнинг халқаро ютуғи билан қутлайди
21 sep 2019 23:39
News
"Локомотив" ПФК боксчиларимизнинг халқаро ютуғи билан қутлайди
"Локомотив" ПФК Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида қатнашган Ўзбекистон терма жамоасининг умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритгани билан табриклайди.
Бугун тўрт нафар боксчимиз рингга кўтарилиб, учта олтин медаль ва битта кумуш медални қўлга киритишди. Дастлаб Шаҳобиддин Зоиров олтин медаллар шодасини бошлаб берди. У финалда ҳиндистонлик рақибини мағлуб этди. Ундан кейин Миразизбек Мирзахалилов кубалик боксчини мағлуб этиб иккинчи олтин медални юртимизга тақдим қилди.
Афсуски, Дилшод Рўзметовдан финалда бироз омад юз ўгирди ва у қозоғистонлик рақибига очколар ҳисобига кўра имкониятни бой бериб қўйди. Оғир вазндаги спортчимиз Баҳодир Жалолов эса финалда қозоғистонлик боксчини енгиб учинчи олтин медални тақдим этди.
Икки йил аввал Германиянинг Гамбург шаҳрида ташкил этилган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлганди, бу сафар омад тўлиқ биз томонда бўлиб биринчи ўринни қўлга киритдик. Бу борада Россия иккинчи ва Қозоғистон учинчи бўлди.
Шундай экан, қўлга киритилган ушбу ажойиб ютуқ билан боксчиларимизни ва Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбариятини "Локомотив" ПФК раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, ишчи-ходимлар ҳамда жамоамиз мухлислари номидан муборакбод этиб қоламиз. Юртимиз байроғи халқаро ареналарда баланд ҳилпирашда давом этаверсин.
Comments