Latest news

10:25Суперлига 9-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Олим Тўйчибоев бошқаради  0 10:05“Барселона“ ТОП футболчини текинга қўлга киритиши мумкин  5 09:40“Манчестер Юнайтед“ Гарначога нарх белгилади  0 09:11“Интер“ — “Барселона“ барча даврлар рекордини такрорлади  43 08:10Дахшатли “Барселона“ни мусобақадан чиқариб юборган Инзаги ўйиндан сўнг нималар деди?  29 07:37Флик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  51 07:20Чемпионлар Лигаси. "Интер" – "Барселона" 4:3 — оловли ўйин!  10 07:09“Интер“ — “Барселона“ учрашувида энг яхши футболчи ким бўлди?  22 02:38Супер ўйинда "Интер" "Барселона"ни тўхтатди ва ЕЧЛ финалига йўлланма олди!  806 01:42Шомуродовнинг ассисти уч очко олиб келмоқда: А Сериянинг 35-тур якунлари  0 01:09Фарҳод Нишонов: "Ўйиндан кўнглим тўлмади. Биринчи бўлимда ҳар томонлама ютқаздик"  0 00:53"Барселона"га қарши ўйиндан кейин "Реал" Анчелоттининг кетишини эълон қилади  7 00:21"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ажойиб таклиф бермоқда  2 23:43"Реал" Трентни деярли текинга олди. Бу Перес стратегиясининг навбатдаги ғалабаси (мутолаа учун)  0 23:14Айбек Нурбаев: "Бугунги мағлубиятга мен жавобгарман. Ўзгартиришларда хатога йўл қўйдим"  0

«Локомотив» ўз уйида «Динамо» устидан иродали ғалабага эришди News

«Локомотив» ўз уйида «Динамо» устидан иродали ғалабага эришди

Олий лиганинг 7-турини очиб берувчи ўйинда Тошкентнинг “Локомотив” клуби ўз уйида Самарқанднинг “Динамо” клубини қабул қилди.
Учрашувнинг 15-дақиқасида Владимир Киликевичнинг бурчакдан ошириб берган тўпини меҳмонлар вакили Тўлқин Мирзаев дарвозага йўллади- 0:1. Ушбу гол "Динамо" учун мавсумдаги дастлабки гол бўлди! Аммо орадан 6 дақиқа ўтгач ҳисоб тенглашди - 1:1. Ислом Иномовнинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини Фарҳод Тожиев боши билан дарвозага йўллади. Бу Фарҳоднинг мавсумдаги 8-голи бўлди. Шундан сўнг Тожиевда икки марта бирга-бир вазият бўлди. Аммо иккала сафар ҳам ҳужумчи гол ура олмади. 40-дақиқада меҳмонлар дарвозабони Андрей Мельничук жароҳатланиб ўз ўрнини Игорь Михайловга бўшатиб берди. Дастлабки бўлим якунланди. 

Иккинчи бўлиб давом этмоқда. 64-дақиқада захирадан майдонга тушган Иван Нагаевнинг пасидан сўнг Фарҳод Тожиев ўз дублини расмийлаштирди - 2:1. 82-дақиқада Иван Нагаев рақиб дарвозабонининг хатосидан сўнг "Динамо" дарвозасини ишғол қилди - 3:1. Учрашув мана шу ҳисоб билан якунланди ва "Локомотив" пеқадамлигини мустаҳкамлаб олди.

«Локомотив» (Тошкент) - «Динамо» (Самарқанд) - 3:1 (1:1)
Голлар:
Тўлқин Мирзаев 15, - 0:1 (пас Владимир Киликевич). Фарҳод Тожиев 21, - 1:1 (пас Ислом Иномов). Фарҳод Тожиев 64, - 2:1 (пас Иван Нагаев). Иван Нагаев 82, - 3:1.
"Локомотив": Павел Бугало, Бобур Йўлдошев, Садриддин Абдуллаев, Акмал Холматов (Санжар Турсунов, 77), Фарҳод Тожиев (Зайниддин Тожиев, 83), Жасур Ҳасанов (Иван Нагаев, 55), Салим Мустафоев, Ислом Иномов, Ислом Тўхтахўжаев, Виктор Карпенко, Дилшод Жабборов.
Захира: Темур Ғаниев, Дилшод Рахматуллаев, Шадрин Александр, Шерзод Шарипов.
"Динамо": Андрей Мельничук (Игорь Михайлов, 40), Акмал Бозоров, Владимир Клиликевич, Тўлқин Мирзаев, Александр Клецков, Акмал Холмуродов, Сирож Сайфиев, Азамат Бобожонов (Комил Шарофетдинов, 50), Фирдавс Абдусалимов (Бобур Насимов, 72), Тимур Дадашев, Нодир Саноқулов.
Захира: Юнус Суюнов, Ислом Ҳамидов, Абдулла Набиев.

 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика