Latest news

14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  0 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  2 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  5 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  5 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  3 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  18 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  1 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  7 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  5 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  1 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  2 08:08Бугун финал!  12

"Локомотив" ўз майдонидаги охирги тўртта ўйинда 15та гол урди News

"Локомотив" ўз майдонидаги охирги тўртта ўйинда 15та гол урди

Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони "Локомотив" бу мавсумни ҳам юқори кайфиятда ўтказмоқда.

"Темирйўлчилар" 13та ўйиндан сўнг 32 очко тўплашди ва турнир жадвалида якка пешқадамлик қилишмоқда.

Куни кеча бу жамоа ўз майдонида "Динамо"ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа "Локо"нинг уйдаги ғалабалари сони еттитага етди. Бундан ташқари, "Локомотив" ТТЗдаги стадионда кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ўтказмади. Ва мана шу тўртта учрашувда "Локо" футболчилари 15та гол уришнинг уддасидан чиқишди.

"Локомотив" охирги тўрт ўйинида "Обод" (7:0), "Қизилқум" (2:0), "Нефтчи" (4:0) ва "Динамо" (2:0) клубларини мағлуб этди. Мавсум бошидан бери "темирйўлчилар" уйдаги ўйинларда жами 25та тўп киритиб, ўз дарвозаларидан атиги битта гол ўтказиб юборишган. "Локомотив" фақат "Насаф" билан кечган ўйинда гол ўтказган.

Шундай қилиб, "термирйўлчилар"нинг биринчи давра ҳисобидан уйдаги ўйинлари ўз якунига етди. Жамоа кейинги турни сафарда "Бунёдкор"га қарши ўтказади.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика