Latest news

02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  2 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  2 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  20 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  2 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  3 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  3 22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  9 22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  1 22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  10 21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  7 21:37Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"  0 21:20Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"  0 20:59Суперлига. "Андижон" ўз майдонида ОКМКдан устун келди  49

"Локомотив": Ўтган ҳафта якунлари (11-17 май) News

"Локомотив": Ўтган ҳафта якунлари (11-17 май)

Ўтган бир ҳафта (11-17 май) давомида "Локомотив" футбол клубига оид рўй берган янгиликларни келтириб ўтамиз.

ОЛИЙ ЛИГА

Асосий таркиб жамоамиз олий лиганинг 9-тур учрашувини ўтказди. Сафарда "Олмалиқ" билан кечган баҳсда Вадим Абрамов шогирдлари 2:2 ҳисобида дуранг ўйнашди. Агар ўйин тугашига 4 дақиқа қолганида Лутфулла Тўраев гол урмаганида мағлубиятга учрашимиз ҳам мумкин эди.

Учрашув сариқ карточкаларга бой тарзда кечди. Бош ҳакам Виктор Серазетдинов жами 11та сариқ карточка кўрсатди. Шундан 7таси майдон эгаларига, тўрттаси "Локо" футболчиларига. "Олмалиқ" дарвозасига киритилган тўпларга Санжар Шоаҳмедов ва Лутфулла Тўраев муаллифлик қилди.

Айни пайтда "Локомотив" 18 очко билан турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда. Жамоамиз кейинги турни ўз майдонида "Қўқон-1912"га қарши ўтказади.

ЁШЛАР ЛИГАСИ

Ўринбосарлар таркибимиз 13 май куни "Олмалиқ" ёшларига қарши баҳс олиб боришди. Бу ўйинда ёш "темирйўлчилар" 0:3 ҳисобида мағлуб бўлишди. Айтиш мумкинки, ўринбосарларимиз ўзларидан кутилган футболни намойиш қила олишмади. "Олмалиқ" эса ўз имкониятларидан фойдаланиб йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилди. "Локомотив" ўринбосарлари турнир жадвалида 11 очко билан 10-ўринда боряпти.

ИККИНЧИ ЛИГА (1997)

Иккинчи лигада иштирок этаётган "Локомотив-1997" 11 ва 14 май кунлари иккита учрашувда майдонга тушди. Марсел Идиатулин шогирдлари аввалига "Чилонзор" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлишса, кейинги турда "Беруний"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этишди. Эслатиб ўтамиз, "Локо-98" "В" гуруҳида иштирок этмоқда.

ИККИНЧИ ЛИГА (1998)

Иккинчи лиганинг "D" гуруҳи ўйинларида қатнашаётган "Локомотив-1998" эса 12 май куни сафарда "Олимпик"ка қарши баҳс олиб бориб, 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Юрий Винтовкин жамоаси 15 май куни СДЮШОРга қарши майдонга тушиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди. Жамоа кейинги тур учрашувини эртага "Ливерпул"га қарши ўтказади.

БОЛАЛАР ЧЕМПИОНАТИ

"Локомотив" футбол мактабининг 1999, 2000, 2001, 2002, 2003, 2004, 2005 йилларда туғилган футболчилари кеча, 17 май куни Тошкент шаҳар болалар чемпионатида 6-тур баҳсларини ўтказиши лозим эди. Бу турда тарбияланувчиларимиз БЎСМ-37га қарши тўп тепишлари керак эди. Бироқ майдон ҳолати қониқарли бўлмагани учун ўйинлар бошқа кунга қолдирилди.

АЁЛЛАР ФУТБОЛИ

Воҳид Холбоев бошқараётган "Локомотив-W" 16 май куни Ўзбекистон чемпионатининг 2-тур баҳсини ўтказди. "Дўстлик" стадионида бўлиб ўтган учрашувда қизларимиз "Севинч"ни қабул қилишди ва 0:4 ҳисобида мағлуб бўлишди. Энди "Локомотив-W" ўзининг навбатдаги учрашувини эртага, 19 май куни яна ўз майдонида ўтказади. Бу сафар Муборакнинг "Машъал-W" жамоасига қарши майдонга тушамиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика