Latest news

09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  2 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  3 08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  3 08:03Мадрид клуби "Арсенал" стадионидаги вазият юзасидан УЕФАга шикоят йўллади  1 07:35Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" БАА жамоасига қарши майдонга тушади  9 01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  3 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  2 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  2 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  15 22:32Паулу Соуза: "'Насафни яхши биламиз. Улар ҳозиргача кўпроқ очко тўплашга лойиқ эди"  2 22:19Аморим – сўнгги 5 мавсумда АПЛда "Ливерпуль" ва "Сити"ни меҳмонда мағлуб этган ягона мураббий  1 22:04Мундиалга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 Венесуэла билан дуранг ўйнади  2

“Локомотив” олий лигада 450-голини уришга жуда яқин News

“Локомотив” олий лигада 450-голини уришга жуда яқин

Олий лигада 11-мавсумини ўтказаётган “Локомотив” шу кунгача элитада 447та гол урган жамоа бўлиб турибди.

Бунгача голлар сони 445та эди, бироқ ўтган турда “Андижон” 2:1 ҳисобида мағлуб этилганидан сўнг умумий голларга яна иккита қўшилди ва ҳозирга келиб 447тани ташкил этмоқда.

“Локомотив” яна учта гол урганидан сўнг 450талик марра ҳам забт этилади. Мавсум якунланишига етти тур қолганини инобатга олсак, “Локомотив”нинг олий лигадаги голлари 450тадан ошиб кетиши ҳеч гап эмас. Бунинг учун футболчиларимиздан янада сермаҳсуллик талаб этилади.

Маълумот учун яна шуни айтишимиз мумкин, “Локомотив” шу пайтгача бир мавсумда энг кўп голни 2013 йилги чемпионатда киритган бўлиб, голлар сони 63тани ташкил қилмоқда. Энг кам гол эса 2010 йилги мавсумда рақиблар дарвозасига киритилган – 20та. Бу йилги чемпионатда “темирйўлчилар” ҳозирча 48та гол уришди ва бу борада олий лиганинг энг яхши кўрсаткичга эга жамоаси бўлиб туришибди.

“Локомотив”нинг шу пайтгача олий лигада урган голлари:
2004 йил. 37та
2005 йил. 39та
2006 йил. 39та
2007 йил. 25та
2008 йил. 41та
2009 йил. 34та
2010 йил. 20та
2012 йил. 43та
2013 йил. 63та
2014 йил. 58та
2015 йил. 48та (ҳозирча)

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика