Latest news

21:53FA Гвардиоланинг Англия Кубогидаги тўп ҳақидаги шикоятларига жавоби: "У ФИФА талабларига мувофиқ синовдан ўтказилди"  0 21:38Гвардиолага Англия Кубогидаги тўплар ёқмаяпти  0 20:39Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  1 20:25"Истиқлол" - "Ал Насср". Таркиблар эълон қилинди  6 19:48"Ал Ҳилол" Собослаи учун 120 млн евро тўлашга тайёр  7 19:22ФИФА Покистон футбол федерациясига нисбатан қўлланган санкцияларни бекор қилди  0 18:56Роналду ким(лар)га ҳавас қилган?  10 18:28Венгер "Олтин тўп" учун 3 нафар асосий даъвогар номини айтди  22 17:59"Арсенал" ҳужумчисини сотиши мумкин  2 17:33"Реал", "Ливерпуль" ва МЮ қизиқаётган футболчига нарх белгиланди  2 17:06"Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона" собиқ футболчиси учун курашади  0 16:39Бензема "Реал"га қайтадими?  3 16:15Муҳаммадали Ўринбоевга "U-20 Осиё Кубогининг энг яхши тўпурари" соврини топширилди   5 16:00Педру Морейра "Ал Ҳилол"га қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  15 15:43Ана холос! Суперлига 1-турида клублар асосий футболчиларини майдонга тушира олмаслиги мумкин  19

"Локомотив": Навбатдаги рақибимиз «Ал-Аҳли» News

"Локомотив": Навбатдаги рақибимиз «Ал-Аҳли»

Айни кунларда янги мавсумга тайёргарликни БААда олиб бораётган «Локомотив» жамоаси аъзолари жисмоний ва функционал ҳолатни яхшилаш баробарида турли тактик услублар устида ҳам жиддий изланишмоқда.
Хориж клубларига қарши ташкил этилаётган назорат-синов учрашувлари эса ана шу тактик услубларни синовдан ўтказишда қўл келаётир. Жумладан, эртага темирйўлчилар БАА про-лигасида ишонч билан пешқадамлик қилаётган Дубайнинг «Ал-Аҳли» жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув «Локомотив» клуби машғулотларни олиб бораётган Жебал-Али майдонида маҳаллий вақт билан соат 17:00да бошланади. Мазкур ўйин 7 март куни Ўзбекистон суперкубоги учун бўладиган учрашув олдидан «Локомотив» жамоасига ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Воқеалар ривожини сайтимиз орқали кузатиб боринг.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика