Latest news

17:45"Истанбул Башакшеҳир" матбуот хизмати Аббос Файзуллаевнинг трансфери масаласида маълумот берди  0 17:26Украиналик мутахассис "Андижон" мураббийлар штабига қўшилди  0 17:10Расман: Болтабоев "Нефтчи"ни тарк этди  1 16:55"Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" қирғиз клуби билан ўйнайди  0 16:35"Реал" ҳимоячисини "Алавес"га сотди  0 16:06"Ливерпул"да Рэшфорд?! Катта трансферга тайёргарлик бошланди!  1 15:38Роналду – энг яхши!  18 15:11"Реал"да можаро: Винисиус янги мураббийнинг ҳаракатларидан норози  13 14:42"Андижон" "Сурхон" футболчисини ижарага олди  5 14:15"Манчестер Сити" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга қўшилди  1 13:45Ўткир Юсупов "Истиқлол" таклифини рад этди  10 13:20"Барселона"да асосий таркибдан мосуво қилинган Тер Штегенга "Сити"дан таклиф тушди  8 12:57"Челси" дарвозабони "Борнмут"га ўтди. Трансфер шартлари қанақа?  1 12:38"Қизилқум" легионери жамоадан кетди  2 12:18ЖЧ-2026 саралаши. Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлаб берди: Қатар ва БАА битта гуруҳда  30

“Локомотив” - “Насаф” учрашувига оид фактлар News

“Локомотив” - “Насаф” учрашувига оид фактлар

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасининг 6-туридаги “Локомотив” - “Насаф” баҳси, турнинг марказий учрашуви саналади.


ЎзПФЛ, 6-тур
“Локомотив” (Тошкент) - “Насаф” (Қарши)
15.04.2017. “Локомотив” стадиони. Соат 18:00да
Бош ҳакам:
Равшан Эрматов (Тошкент)
Ёрдамчи ҳакамлар: Абдуҳамидулло  Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент)
Захира ҳаками: Рустам Лутфуллин (Тошкент)
Назоратчи:  Игорь Нехочин (Наманган)
ЎзПФЛ вакили: Ахрол Иноятов.

Бу жамоаларнинг ўртасидаги бўлиб ўтган ҳар бир учрашув футбол ишқибозларида катта қизиқиш ўйғотиб келади.

“Локомотив” жорий мавсумда илк мағлубиятини “Шўртан” жамоасидан қабул қилиб олди. “Насаф” жамоаси эса ўтган учрашувда “Олмалиқ” жамоасига кичик ҳисобда мағлуб бўлди.

Ушбу жамоалар олий лига баҳсларида 24 марта тўқнаш келишган. Ўтган учрашувларнинг 12 тасида жамоамиз ғалаба қозонган. 5 учрашувда муроса кўчаси танланган. Қолган етти учрашувда “темирйўлчилар”нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати бўйича  ҳам устунлик жамоамиз томонида 34-25.

Бу жамоалар  ўртасидаги учрашувларда “Насаф” – “Локомотив” 5:1 (2 марта), “Локомотив” – “Насаф” 5:2 кўринишидаги энг йирик ҳисоблар қайд этилган.

“Локомотив” жамоаси ўтган учрашувлар натижалари бўйича жами 9 очко тўплаб, турнир жадвалининг 3-поғонасида бормоқда. “Насаф” жамоамиз ҳам 9 очко тўплаган. Фақат тўплар нисбатига кўра, “Локомотив” жамоасидан бир поғона пастда бормоқда.

Мазкур жамоалар Тошкентда шу пайтгача 12 марта ўзаро куч синашганлар. Ҳозирча барча натижалар тенг. Бу учрашувларнинг 4тасида жамоамиз ғалаба қозонган, 4 учрашувда “Локомотив”нинг қўли баланд келган, қолган 4 учрашувда дурангга имзо чекилган. Тошкентдаги ўзаро учрашувларда жами дарвозаларга 20та тўп киритилган, тўплар нисбати ҳам тенг - 10-10. “Насаф” сўнгги бор “Локомотив”ни Тошкентда 2012 йили кичик 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган.

Тошкентда ўзаро ўтказилган учрашувлар натижалари
2004 йил. Локомотив -  Насаф  2:0
2005 йил. Локомотив – Насаф  1:2
2006 йил. Локомотив – Насаф 0:2
2007 йил. Локомотив – Насаф  0:2
2008 йил. Локомотив – Насаф  0:0
2009 йил. Локомотив – Насаф  0:0
2010 йил. Локомотив – Насаф  0:0
2012 йил. Локомотив – Насаф  0:1
2013 йил. Локомотив – Насаф  2:0
2014 йил. Локомотив – Насаф  1:1
2015 йил. Локомотив – Насаф  1:0
2016 йил. Локомотив – Насаф 3:2

Қизиқарли факт, ҳозирги пайтда “темирйўлчилар” жамоасида тўп тепаётган Шуҳрат Муҳаммадиев ўтган йилги мавсум якунлангач “Насаф”дан “Локомотив” жамоасига ўтган, у илк марта собиқ жамоасига қарши майдонга тушиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” – “Насаф” жамоалари ўртасидаги учрашув 15 апрел шанба куни “Локомотив” стадионда соат 18:00да бошланади. Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув 14 апрел жума куни ТТЙМИ стадионида соат 16:00да бошланади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика