Latest news

17:06Испания футболи тарихида илк маротаба эркак ўйинчи туғруқ таътили олиши мумкин  0 16:38Эзе "Арсенал" билан шартнома имзолади  0 16:12"Ал Насср" — "Ал Аҳли". Саудия Арабистони Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  3 15:32Суперлига. "Андижон" тарихда илк бор ўз майдонида 6 та гол ўтказди, рекорд эса МҲСКга тегишли  1 15:19"Манчестер Сити" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  11 15:17Ўзбекистон кубоги. "Динамо" — "Шўртан" ўйини 27 август куни ўтказилади  0 14:50Гвардиола "Тоттенхэм"га қарши қандай ўйнашни билмайди. Бугун "Ман Сити" "Тоттенхэм"ни меҳмон қилади   2 14:23Ўзбекистон терма жамоасининг "CAFA Nations Cup-2025" учун қайдномаси маълум  24 14:10Тожикистон "CAFA Nations Cup 2025" учун қайдномасини эълон қилди, унда Суперлигада ўйнайдиган футболчилар ҳам бор  2 13:458 та гол урилган "Андижон" — "Пахтакор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:19Руминия клубидан 94 очко олиб ташланди  11 12:58Қирғиз Республикаси бош мураббийи: "Ўзбекистон қандай даражада эканлигини ҳамма билади"  3 12:37Ўзбекистон ЖЧ-2026даги рақибларини қачон билиб олади? Сунъий интеллект Суперлигада ким чемпион бўлишини айтди – 22 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   1 12:17"Рома" Санчога қарор қабул қилиш учун икки кун вақт берди ва "Болонья"дан Домингес ёки бошқа вариантларга ўтишга тайёр  1 11:50"Бунёдкор" 7 йилдан буён "Қизилқум"ни меҳмонда юта олмаяпти   0

“Локомотив” – “Насаф” олдидан. Камолиддин Алимов: "Бугун дуранг бўлса керак" News

“Локомотив” – “Насаф” олдидан. Камолиддин Алимов: "Бугун дуранг бўлса керак"

"Локомотив" - "Насаф" учрашувидан олдин сайтимиз ходимларининг фикрини беришда давом этамиз.
"Орадан роппа-роса икки йил ўтиб бу икки жамоа яна миллий чемпионатимизнинг 2-турида, боз устига Тошкентда тўқнаш келишяпти. Икки йил аввал "Локомотив" ўз майдонида "Насаф"га 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди. Носир Отақўзиев томонидан киритилган ягона гол қаршиликларга муҳим уч очкони тақдим этган эди. Аммо ҳозир вазият ўзгарган.

Бугунги "Локо"ни икки йил аввалгиси билан таққослаб бўлмайди. Айниқса, бу йил жамоа раҳбарияти таркибга Игнатий Нестеров, Жасур Ҳасанов, Лутфулла Тўраев сингари тажрибали футболчиларни қўшиб олди. "Темирйўлчилар" бир ўқ билан икки қуённи уришди. Ўзлари кучайишди, асосий рақибни эса заифлаштиришди. Ўз ўрнида "Бунёдкор" ҳам худди шундай усулни "Пахтакор"га нисбатан қўллаган эди. "Локомотив" бош мураббийлигига Вадим Абрамовнинг тайинланиши ҳам Тошкент клуби фойдасига ишлайди.

Клуб раҳбарияти томонидан трансферларга жуда катта маблағ сарфланди. Бу пулларни оқлаш футболчи ва мураббийларга қолди. Энди "Насаф"га келсак, Рўзиқул Бердиев жамоаси ҳам бу йил ўз олдига юксак мақсадларни қўйиши тайин. Маблағ жиҳатдан Қарши жамоаси "Насаф"дан асло қолишмайди. Лекин чемпионлик унвони битта. Қолаверса, таркибини тўлалигича сақлаб қолган "Пахтакор" ҳам бу йил ўз сўзини айта бошлади.

Шахсий фикрим, бугунги "Локомотив" - "Насаф" ўйинида дуранг натижа қайд этилади. Икки кун ёққан ёмғир майдоннинг сифатига таъсир ўтказмаган. Ҳозир ёмғир тинган ва айни футбол ўйнайдиган об-ҳаво. Агар майдон эгалари бугун тезкор гол ура олишса, балки кичик ҳисобда ғалаба қозонишар. Кўрамиз, бу футбол... у айнан кутилмаган ҳолатлари билан ҳам қизиқ", - дейди Камолиддин Алимов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика