Latest news

14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  0 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  0 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  3 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  5 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  23 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  9 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  18

"Локомотив" масъулиятли ўйинлар остонасида News

"Локомотив" масъулиятли ўйинлар остонасида

Тошкент, 5 апрель - "Локомотив"ни яқин бир оч ой ичида ниҳоятда масъулиятли баҳслар кутмоқда.
Биласиз, "темирйўлчилар" Ўзбекистон миллий биринчилигида чемпионлик, Осиё чемпионлар лигасида эса гуруҳдан чиқиш учун кураш олиб боришмоқда. Шундай экан, яқин бир ой ичида жамоамиз жуда муҳим беллашувларда майдонга тушади.

Хусусан Вадим Абрамов шогирдлари аввалига "Ал Садд" билан куч синашишса, кейин "Бунёдкор" ва "Динамо"га қарши тўп тепишади. Ундан кейин ўз майдонимизда "Ал Ҳилол"ни қабул қиламиз. Сўнгра олий лига доирасида "Пахтакор" ва "Насаф"га қарши баҳс олиб борамиз. Шунингдек, бир ойдан сўнг сафарда "Фулад"га қарши тўп сурамиз.

Кўриб турганингиздек, бу ўйинларнинг ҳар бири "Локомотив" учун ниҳоятда муҳим. Биргина олий лиганинг ўзида "Бунёдкор", "Пахтакор", "Насаф" каби грандларга қарши майдонга тушамиз. ОЧЛдаги "Ал Садд" ва "Ал Ҳилол" билан ўйинлар эса мусобақани безаб берса ажаб эмас. Ҳозир қандай масъулиятли баҳслар бўсағасида турганимизни йигитларимиз ҳам чуқур ҳис қилиб туришибди. Шу ўринда жамоамизга ҳар бир ўйин омадли ўтишини тилаб қоламиз.

"Локомотив" яқин бир ой ичида ўтказадиган ўйинлар:

8 апрель. ОЧЛ
"Локомотив" - "Ал Садд"

13 апрель. Олий лига
"Локомотив" - "Бунёдкор"

16 апрель. Олий лига
"Динамо" - "Локомотив"

21 апрель. ОЧЛ
"Локомотив" - "Ал Ҳилол"

27 апрель. Олий лига
"Локомотив" - "Пахтакор"

1 май. Олий лига
"Насаф" - "Локомотив"

5 май. ОЧЛ
"Фулад" - "Локомотив"
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика