Latest news

01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  0 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  11 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  1 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0 18:19Нойер жароҳат олди  7 17:50Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди  13

"Локомотив" кундалиги: Абу Дабидаги саккизинчи кун. Ўйин олдидан машғулот News

"Локомотив" кундалиги: Абу Дабидаги саккизинчи кун. Ўйин олдидан машғулот

"Локомотив" янги мавсумнинг дастлабки хориж йиғинини ўтказиш учун 3 январь куни Тошкентдан БАА томон йўл олганди.

Бугун жамоанинг Абу Дабига келганига роппа-роса бир ҳафта бўлди. "Темирйўлчилар"нинг бугунги машғулоти бир маҳал кечди. Сабаби жамоани эртага дастлабки ўртоқлик учрашуви кутяпти, шу боис кундузги машғулот майдонда бўлди, кечки пайт эса мураббийлар футбол назарияси бўйича сабоқ ўтишди. 

Бугунги машғулот эртанги ўйин олдидан атайин ўйинолди машғулот сифатида ўтди деб бўлмайди. Чунки "Локо"нинг асосий мақсади ўртоқлик ўйинлари эмас, балки 21 январь куни Тошкентда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионлар лигаси плей-офф учрашуви. 

Эртанги назорат баҳси Шотландиянинг энг номдор клубларидан бири "Глазго Рейнжерс"га қарши кечади. Дубайдаги "Sevens" стадионида ташкил этиладиган учрашув маҳаллий вақт билан 15:00 (Тошкент вақти 16:00)да старт олади. Ўйлаймизки, мазкур беллашув жамоамиз учун ҳар томонлама фойдали бўлади, ҳар ҳолда "Рейнжерс" Европада ўзига яраша тарих ёзган клублардан бири ҳисобланади.

Бугунги машғулот ҳам ўзига яраша қизғин кечди. Барча тиним билмай меҳнат қиляпти ва мавсумга яхши тайёргарлик кўришга ҳаракат қилмоқда. Эртага жамоа 11:45да "Marriott" меҳмонхонасидан Дубай сари йўлга чиқади. Ўйиндан кейин кечқурун навбатдаги кундаликни тақдим этамиз. 

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика