Latest news

13:49"Челси" КЖЧдаги бонусларини Диогу Жотанинг оиласига хайрия қилади  2 13:26Дембеле – 2025 йилда голли ҳаракатлар бўйича Европанинг энг яхши футболчиси  13 12:57Мавсум давомидаги энг кўп томошабин Суперлиганинг 18-турига келди  9 12:34Расман: "Милан" Бельгия терма жамоаси аъзоси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 12:10Ямаль ўзининг хатти-ҳаракати билан Фликни ғазаблантирди. "Барселона" мураббийи нимадан норози?  7 11:48"Олтин тўп-2025". Якуний рўйхатдан жой олган 30 футболчининг тўлиқ статистикаси   24 11:19"Реал" "Челси" футболчисини қимматлиги туфайли сотиб олишдан бош тортди  7 10:25Аббосбек Файзуллаев нега янги жамоасида майдонга тушмаётгани маълум қилинди  17 09:56"Интер"га "Челси" ҳужумчиси керак  2 09:27Саудия клублари Роберт Левандовскига даҳшат сумма таклиф қилишган  3 08:58"Бавария" нархни 60 миллион еврога оширди  1 08:29"Барселона" футболчисини 60 миллион еврога сотишга тайёр  2 08:00Луис Энрике: "Бу адолатли ёки йўқлигини билмайман"  5 07:31Here we go! "Ливерпуль" яна бир транферни ҳал қилди  3 07:00Суперлига. "Бухоро" "Хоразм" билан дуранг ўйнади, "Сурхон" эса ўз майдонида "Бунёдкор"ни ишончли ҳисобда енгди  4

«Локомотив» клуби сайтидаги дезинформация тўғрисида ПФЛ ахбороти News

«Локомотив» клуби сайтидаги дезинформация тўғрисида ПФЛ ахбороти

Олий лиганинг 28 август куни ўтказилган 18-тур учрашувлари доирасидаги “Локомотив”-“Бунёдкор” учрашувидан кейин “Локомотив” футбол клуби ўйиндаги ҳакамлик савиясидан норози бўлиб, протест ёзди.
Мазкур протест асосида Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси навбатдан ташқари мажлис чақирди.

Қўмитанинг кун тартибидан ФИФА рефериси Валентик Коваленко, унинг ёрдамчилари Маъмур Саидқосимов ва Хусниддин Шодмонов бошқарган 18-турнинг марказий учрашувидан тушган протестни кўриб чиқиш масаласи ўрин олган эди.

“Локомотив” футбол клуби “Бунёдкор”га қарши ўйиндаги ҳакамликнинг 12 вазиятидан норози бўлиб протест ёзади.

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Ҳакамлар ва инспекторлар қўмитасининг 3 сентябрдаги мажлисининг баённомасида келтирилишича, протест юзасидан қўмита таркибидаги экспертлар комиссияси учрашув ёзилган видеотасмаларнинг барчасини кўриб чиққан ҳолда, учрашувдаги ҳакамлар бригадасининг қарорлари ўйин натижасига таъсир қилмаган деган хулосага келишади.

Комиссия хулосаси ҳақидаги баённомадан кўчирма:  “Умумий олганда ҳакамлар бригадаси учрашувни яхши бошқарди, аммо бир қатор хатоларга йўл қўйди. Улардан бири қўпол хато бўлиб, учрашувнинг 59-дақиқасига тўғри келади. Ана шу вазиятда “Локомотив” футболчиси тўпни қўли билан ўйнаганлиги учун (“Бунёдкор” фойдасига - матбуот хизмати изоҳи) “Локомотив” дарвозаси томон пенальти белгиламайди. Шунингдек, 8, 46 ва 81-дақиқаларда ҳам майда хатоларга йўл қўйилган. Қилинган хатолар ўйин натижасига таъсир қилмаган”.

8-дақиқадаги хато, комиссия баённомасига кўра, “Бунёдкор” фойдасига бўлиб, бу вазиятда, “Локомотив” футболчиси (кимлиги баённомада кўрсатилмаган - матбуот хизмати изоҳи) икки оёқ билан рақиб футболчисига ташланади, лекин ҳакам ўйин қоидаси бузилмаган деб ҳисоблайди.

46-дақиқада ҳам бош ҳакам ноҳақ эди, деб ҳисоблайди комиссия экспертлари. Ушбу вазиятда тўп учун ҳаводаги курашдаги футболчилар тўқнашувидан кейин, ҳакам ўйинни тўхтатмайди, ваҳоланки, хуштак чалиниши ва “баҳсли тўп” ўйинга киритилиши керак эди.

81-дақиқада ҳакам яна бир фолни эътиборсиз қолдиради. Ушбу вазиятда “Локомотив”нинг 77-рақамли футболчиси Жасур Ҳасановнинг белидан итариб юборилган ҳолатда ўйинни тўхтатмайди.

Демак, 12 вазиятдан 3 тасида ҳакам ҳақиқатан ҳам хатоликка йўл қўйган, лекин бу ўйин натижасига таъсир қилмаган. Протестдаги қолган 9 та вазиятда эса ҳакам ҳақ.

“Локомотив”-“Бунёдкор” учрашуви ҳакамлар бригадасига қўлланилган чора:

Ҳакамлар ва инспекторлар қўмитаси таркибидаги экспертлар комиссияси “Локомотив” протестидаги вазиятларни кўриб ўтиб, якуний хулосани қўмита аъзоларига тақдим этади. Қўмита йиғилишида Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ҳакамлар ва инспекторлар бошқармаси бошлиғи Ноил Лутфуллин мазкур комиссия хулосасига илова қилиб, Валентик Коваленконинг ҳакамлик ишига назоратчи Ғайрат Каримов баҳони 1,9 баллга кўтариб қўйганлигини айтади. Коваленконинг баҳоси аслида 6,9 балл бўлиб, Ғайрат Каримов 8,5 балл қўйган.

Қўмита аъзолари “Ҳакамларнинг тартиб-интизом кодекси”нинг 2.3 бўлими, 1-бандига асосланиб, “Локомотив”-“Бунёдкор” учрашуви бош ҳакам Валентин Коваленкога хайфсан эълон қилади ва ушбу ўйиндаги хизмат ҳаққини 25 фоизга камайтириш ҳақида қарор қабул қилади.

“Назоратчиларнинг тартиб-интизом кодекси”га асосан, “Локомотив”-“Бунёдкор” назоратчиси Ғайрат Каримов бош ҳакам Валентин Коваленкога баҳони кўтариб қўйганлиги учун унинг ҳам ўйиндаги хизмат хаққи 25 фоизга камайтирилди ва кейинги 4 та тур ўйинларидан четлатилди.

“Локомотив” клуби сайтининг дезинформацияси:

5-сентябрь куни Ўзбекистондаги барча футбол сайтларида ёлғон хабар пайдо бўлди: “Ўзбекистон ХХIII миллий чемпионати 18-тур ўйинлари доирасидаги “Локомотив” - “Бунёдкор” (1:2) ўйинида ҳакамлик қилган Валентин Коваленко 4та ўйинга дисквалификация қилинди”.

Хабарлар шу хатбоши билан бошланади ва манба сифатида барча нашрлар “Локомотив” футбол клуби сайтини манба қилиб кўрсатади. Ҳақиқатан ҳам “Локомотив” ёлғон хабар тарқатади. Сайтда 3 кун турган хабарга асосан Валентин Коваленко 4 та турга четлатилган бўлиб, унга жарима солинган. Бундай эмаслиги эса юқорида айтиб ўтилди.

Клуб футбол жамоатчилигига ёлғон хабар тарқатишда нима мақсадни кўзлаганлиги номаълум, лекин бундай ишлар жазосиз қолмаслиги керак. Профессионал Футбол Лигаси раҳбарияти тез орада бу ишни кўриб чиқишни якунлайди ва “Локомотив” клубига жазо белгилайди. Бу ҳақдаги ахборот ПФЛ сайтида эълон қилинади.

ПФЛ матбуот хизмати.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика