Latest news

19:00Суперлига. "Машъал" — "Андижон" 0:0 (матли трансляция)  10 18:41Расмус Хойлундга Германиядан даъвогар пайдо бўлди  0 17:43ПСЖ футболчиси АПЛ клуби сафига ўтди  1 17:18Суперлига. "Қўқон-1912" - "Сурхон" 1:0 (матнли трансляция)  2 16:59"Челси" — "Кристал Пэлас". Биринчи тур ўйини учун таркиблар маълум  6 16:36"Манчестер Сити" Родриго бўйича қарор қабул қилди  2 16:04ПСЖ форварди АПЛга йўл олиши мумкин  0 15:31"Нефтчи" Наманганда "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:13"Рома" АПЛдаги футболчини 20 млн еврога харид қилиш ҳуқуқи билан 3 млн еврога ижарага олди  2 14:41Де Хеа "Манчестер Юнайтед"га қайтиши мумкин  2 14:08"Ювентус" "Лилль" вингерини сотиб олмоқчи  0 13:25"Рома" Санчонинг молиявий талабларини қондира олмайди  0 12:45Гвардиола Эдерсон билан боғлиқ вазият ҳақида: "Агар футболчи кетишни истаса, у кетиши керак"  2 12:18ОЧЛ-2. "Андижон"нинг гуруҳдаги рақиблари ҳамда мураббий ва футболчиларнинг қуръага муносабати  20 11:55"Арсенал" бразилиялик футболчига қизиқиб қолди  0

"Локомотив": Ким Донг Жин эртанги ўйин ҳаками News

"Локомотив": Ким Донг Жин эртанги ўйин ҳаками

Жанубий кореялик Ким Донг Жин “Ал-Иттиход” – “Локомотив” учрашувини бошқариб боради.

1973 йилнинг 9 июнь куни таваллуд топган Ким ОФКнинг элит ҳакамлар гуруҳи аъзоси ҳисобланади.

Мазкур рефери Ўзбекистон клублари ва терма жамоалари иштирокидаги 9 та беллашувда ишлаган. Шуларнинг 6 тасида вакилларимиз зафар қучган бўлишса, яна 2 тасида рақиб жамоа муваффақиятга эришган, 1 та ўйинда ғолиб аниқланмаган.

Ким Донг Жин “Локомотив” иштирокидаги 1 та беллашувда ҳакамлик қилган ва у халқаро майдондаги энг йирик ғалабамиз билан якун топган. Ўтган йилнинг 8 апрель куни жамоамиз Қатарнинг “Ас-Садд” клубини 5:0 ҳисобида таслим этганди. Ўша беллашув қайдномасига киритилган 12 нафар футболчи эртага “Ал-Иттиход”га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.

Ким Донг Жинга қанотларда ҳамюртлари Ли Жунг Ми ҳамда Сонг Бонгкэун ёрдам беришади. Ёрдамчи ҳакам ироқлик Заид Тамир Муҳаммад.

1 март, 2016. “Қирол Абдуллоҳ” стадиони.
АЛ-ИТТИХОД (С. Арабистони) – ЛОКОМОТИВ (Ўзбекистон)
Ҳакамлар: Ким Донг Жин, Ли Жунг Ми, Сонг Бонгкэун (барчаси Ж. Кореядан), Заид Тамир Муҳамад (Ироқ).
Назоратчи: Али Муҳаммад Саид (БАА).
Инспектор: Давлатманд Исломов (Тожикистон).

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика