Latest news

15:28ФИФА Жаҳон чемпионати пайтида клубларга қанча пул тўлайди?  1 15:10Индонезия терма жамоаси футболчиларига Хитой устидан қозонилган ғалаба учун Rolex соатлари совға қилинди  2 14:22"Ливерпуль" 120 млн евролик иккинчи трансферини тайёрламоқда  2 13:56Майк Меньян АПЛ гранди сафига ўтишга яқин  1 13:25Ўзбекистон ЖЧда! Қувончли лаҳзалардан ФОТОГАЛЕРЕЯ  10 13:02Жоау Феликс собиқ клубига қайтмоқчи  1 12:30Ўзбекистон – Қатар ўйинини хитойлик ҳакамлар бошқариб боради  19 12:02ПСЖ "Бавария"дан 50 млн еврога ўйинчи харид қилиши мумкин  0 11:25Роналдуга КЖЧ иштирокчиси сафига ўтиш таклиф қилинди  13 11:00“Фенербахче“ ТОП трансфер амалга ошириши мумкин  1 10:35“Арсенал“ дунёнинг энг қиммат дарвозабонини сотиб олишга яқин  0 10:13БМБ иккита легионери билан хайрлашди  0 09:48Неймар коронавирус юқтириб олди  6 09:22Олимпия терма жамоамиз Қирғиз Республикасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади  9 08:53Қатар терма жамоаси бугун Тошкентга келади  20

"Локомотив": Кейинги манзил - Эрон News

"Локомотив": Кейинги манзил - Эрон

"Локомотив" Осиё чемпионлар лигасининг 6-туридан ўрин олган баҳсни ўтказиш учун эртага Эронга учиб кетади.
"Темирйўлчилар" соат 11:00да чартер рейс орқали Тошкентдан Эроннинг Аҳваз шаҳрига йўл олишади.

Гуруҳдаги вазиятга тўхталиб ўтадиган бўлсак, "Ал Садд" билан "Ал Ҳилол" ўтган турда гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал қилиб бўлишди. Демак, охирги тур баҳслари фақат расмиятчилик учун ўтказилади. Айни пайтда "Локомотив" 4 очко билан учинчи, "Фулад" эса 3 очко билан охирги ўринда бормоқда. Тошкентда бўлиб ўтган биринчи ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилган. Эрондаги жавоб беллашуви ҳам ўзига яраша қизиқ кечиши кутилмоқда.

Эроннинг "Фулад" клуби меҳмонда "Ал Садд"га имкониятни бой берганидан сўнг миллий чемпионат доирасида иккита учрашувда майдонга тушди. Драган Скочич шогирдлари аввалига "Зоб Ахан"дан 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлишса, ундан кейин сафарда "Малаван" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашди. "Фулад" Эрон чемпионатида 28та ўйиндан сўнг 48 очко тўплаган ҳолда 5-ўринда бормоқда. Чемпионат тугашига эса икки тур қолди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика