Latest news

02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  7 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  3 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  6 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   44 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  9 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  15 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  12 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   33 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  11 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  14 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  25 23:52Тимур Кападзе: "Биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз ва халқимизни ғалаба билан табриклайман"  43 23:45ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистонининг тақдири сўнгги турга қолди  7 23:30Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев футболчиларни табриклади  41 22:4534 йиллик орзу ушалди! Ўзбекистон ЖЧда!  622

“Локомотив” илк хориж йиғинини якунлади News

“Локомотив” илк хориж йиғинини якунлади

Биласиз, Ўзбекистон чемпиони – “Локомотив” янги мавсум тайёргарликлари доирасида илк хориж йиғинини БААнинг Дубай шаҳрида ташкил этди.

8 январдан бошланган йиғин кеча якунига етди ва жамоамиз Тошкентга қайтиб келди.

Икки ҳафта давом этган йиғин мобайнида “Темирйўлчилар” 2 бор синов-назорат баҳсида майдонга тушишди. Дастлаб Саудия Арабистонининг “Ал Қодисия” клубига қарши, сўнгра Россиянинг “Зенит” жамоаси билан ҳам 0:0 ҳисобида дуранг ўйналди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мазкур йиғин давомида таркибда бир қатор ўзгаришлар ҳам юз берди. Мисол учун, илгари жамоамиз шарафини ҳимоя қилган футболчилар – Сервер Жепаров, Темурхўжа Абдуҳолиқов ва Санжар Шоаҳмедовлар бошқа жамоалар сафига йўл олишган бўлса, йиғинга Кот-д’Ивуарнинг энг истеъдодли ёш футболчиларидан бири дея эътироф этилаётган Жуниор Ахиссан Лэндри келиб қўшилди.

Шу тариқа жамоамиз аъзоларига қисқа таътил берилди ва машғулотлар эндиликда 25 январ санасидан пойтахтимизда давом эттирилади. Унда Садриддин Абдуллаев ҳамда жамоамизнинг янги аъзоси Мурод Бобожонов ҳам иштирок этади.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика