Latest news

00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  1 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  7 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  2 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  1 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2 20:24"Ман Сити" Гвардиол ва Диашнинг жароҳати сабаб қишки трансфер ойнасида ҳимоячи сотиб олмоқчи  12 19:50"Бавария"нинг порлаб келаётган юлдузи "Реал"да ўйнашни орзу қилади  3 19:22Ашортиа: "Андроникашвили билан биргаликда "Андижон" яхши натижаларига эришиши учун ёрдам берамиз"  1 18:57Вадим Абрамов: "Аввал бизга етарлича баҳо беришмасди, энди эса даража кўтарилди"  5 18:30"Сурхон" россиялик футболчиси билан келишувини 2 йилга узайтирди  5 18:07Расман: Игорь Сергеев "Персеполис" футболчисига айланди  13 18:01"Манчестер Сити" Гвардиол жароҳат олгани туфайли ижарадаги ҳимоячисини ортга қайтарди  1

"Локомотив": Ҳавьер Ривас “Ал-Иттиход”га ғалаба келтирди News

"Локомотив": Ҳавьер Ривас “Ал-Иттиход”га ғалаба келтирди

Кеча Саудия Арабистони Про-лигасида 16-тур беллашувларига якун ясалди. Унда “Локомотив”нинг 23 февраль кунги рақиби иродали ғалабани қўлга киритди.

Турнир жадвалида 9-ўринни эгаллаб турган “Ал-Файсали” меҳмони бўлган жиддаликлар 64-дақиқага келиб ўз дарвозаларидан гол ўтказиб юборишди. Мезбонларнинг гвиеналик футболчиси Ҳавьер Балбоанинг пасини бразилиялик Адриано де Паула голга айлантира олди.

Шундан кейин устунлик “Ал-Иттиход” томонига ўтди. Ўтказиб юборилган голга тўрт дақиқа тўлиши билан венесуэлалик Ҳавьер Ривас шериги Абдулфаттоҳ Асирига голли пас узатди. Легионер қолган дақиқаларда ҳам яхши ҳаракат қилиб, меҳмонларнинг ғалабасига беназир ҳиссасини қўшди.

Жумладан, 82-дақиқада Ривас белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, “Ал-Иттиход”ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 88-дақиқада дублини расмийлаштириб, ўйинга мантиқий якун ясаб берди. Ривас Осиё чемпионлар лигасининг плей-оффида ҳам гол уриб, жамоасининг гуруҳ босқичига қўшилишига ёрдам берганди.

Шу куни “Ал-Иттиход” сафида Ривасдан ташқари руминиялик Лусиан Санмартин, ганалик Салли Мунтари ҳамда Амирликлардан бўлган Мажид Ал-Ҳайбари каби легионер йигитлар ҳам ҳаракат қилишди. Мазкур ғалабасидан кейин клуб очколари сонини 35 тага етказиб, турнир жадвалида учинчи бўлиб турибди. Пешқадам “Ал-Ҳилол” ҳисобида 40, кейинги ўриндаги “Ал-Аҳли”да 38 очко мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, бугун “Локомотив” Дубайдаги навбатдаги ўртоқлик ўйинини Хитой Супер лигаси вакили “Чанчунь Ятай” клубига қарши ўтказади.

"Ал Файсали" - "Ал Иттиҳод" 1:3
Голлар:
Адриано Пардал 64 - Абдулфаттоҳ Асири 68, Ривас 82 пенальти, 88.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика