Latest news

18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  1 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  4 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  6 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  1 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  3 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  4 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  7 14:16Шойқулов "Андижон"дан кетди  2 13:46Итальян клуби Санчо учун МЮга 10+5 млн евро таклиф қилди  1 13:17"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламоқчи  1

“Локомотив” ҳали “Қўқон-1912″га умуман мағлуб бўлмаган News

“Локомотив” ҳали “Қўқон-1912″га умуман мағлуб бўлмаган

“Локомотив” ҳамда “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги учрашувлар ҳамиша қизиқарли тарзда ўтиб келади.

Бироқ ушбу жамоаларнинг ўзаро қарама-қаршиликлари тарихи у қадар узоққа бориб тақалмайди.  

“Локо” ушбу рақибга қарши ҳозирга қадар миллий чемпионатларимиз тарихида 6 марта ўйин ўтказган ва ҳали умуман мағлубият аламини тотиб кўрмаган. “Темирйўлчилар” жамоаси ўзаро беллашувларнинг 4тасини ўз фойдаларига ҳал этишган. 2та ўйин эса дуранг натижаси билан тугаган. Қўқонлик футболчилар эса “Локомотив” устидан ҳали ғалабага эришмаган.


“Локомотив” Қўқон жамоасига қарши илк ўйинини 2015 йилги мавсумда ўтказган.   24 май санасида “Локомотив” майдонида ўтган матчда 1:0 ҳисоби қайд этилган.   Умумий ҳисобда “Локо” ушбу рақиб дарвозасини 14 марта ишғол этган. Ўз дарвозамиздан эса 4 бора тўп ўтказиб юборганмиз.

“Локомотив”нинг “Қўқон-1912” жамоаси устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 2016 йилги мавсумда қайд этилган бўлиб, ўшанда “Локо” ўз майдонида рақибни 4:0 ҳисобида таслим этганди.

 
Жамоаларнинг ўзаро ўтказган барча учрашувлари:


25.10.2017 “Локомотив” – “Қўқон-1912” 3:0

17.05.2017 “Қўқон-1912” – “Локомотив” 1:1

14.10.2016 “Локомотив” – “Қўқон-1912” 4:0

30.05.2016 “Қўқон-1912” – “Локомотив” 1:3

16.10.2015 “Қўқон -1912” – “Локомотив” 2:2

24.05.2015 “Локомотив” – “Қўқон-1912” 1:0


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика