Latest news

07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  26 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  37 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  23 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14

"Локомотив" ғалаба қозонди, Денисов барча голларга ҳаммуаллифлик қилди News

"Локомотив" ғалаба қозонди, Денисов барча голларга ҳаммуаллифлик қилди

Россия чемпионатининг 3-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Ростов" учрашуви бўлиб ўтди.

Москванинг "Локомотив" жамоаси бу турда "Ростов" қаршилигини енгишга муваффақ бўлди. Учрашувнинг 5-дақиқасида ҳамюртимиз Виталий Денисов томонидан узатиб берилган пасдан сўнг, Касаев ўзининг аниқ ҳаракати билан дарвозани ишғол этди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан бироз вақт ўтгач, яна Виталий Денисовнинг фаоллиги эвазига ташкил этилган ҳужумни Самедов самарали тарзда якунлади ва орадаги фарқни иккитага етказди. Иккинчи бўлимда меҳмонлар пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Ушбу имкониятдан Полоз унумли фойдалана олди ва ҳисобдаги фарқни биттага қисқартирди.


Россия чемпионати, 3-тур.

Локомотив – Ростов 2:1

«Локомотив стадиони».



Голлар: Касаев (5- ассистент Виталий Денисов), Самедов (21- ассистент Виталий Денисов), Полоз (72-пенальтидан).

"Локомотив"
– Гильерме, Чорлука, Денисов, Дюрица, Янбаев (Шишкин, 19), Тарасов, Тигорев, Самедов, Фернандеш (Пейчинович, 73), Касаев, Н′Дойе (Павлюченко, 65).

"Ростов" – Плетикоса, Баштуш, Дьяков, Абазов (Горо, 34), Милич, Калачев, Гацкан, Полоз, Фатуллаев (Ребко, 77), Торбинский, Бухаров (Думбия, 46).

Огоҳлантиришлар: Тарасов (45), Павлюченко (88), Горо (90), Ребко (90).

Четлатишлар: Калачев (45), Чорлука (70).

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика