Latest news

17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  0 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  3 17:10CAFA Nations Cup. Ўмон Ҳиндистон билан 3-ўрин учун беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  4 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  6 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  4 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  3 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  5 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  6 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  3 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  5 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  7 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  5 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  20 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  2

"Локомотив" футболчиларининг олий лига-2017даги кўрсаткичлари News

"Локомотив" футболчиларининг олий лига-2017даги кўрсаткичлари

Олий Лиганинг 2017 йилги мавсуми "Локомотив" жамоаси тарихидан зархал ҳарфлар билан ўрин оладиган бўлди.

Зеро "темирйўлчилар" жамоаси ушбу мавсумда ўз тарихида иккинчи марта Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди.

Қайд этиш жоизки, "Локомотив" Олий Лига-2017ни жуда кўтаринки руҳда бошлади. Мавсум давомида ўз чемпионлик унвонини сақлаб қолишга ҳаракат қилган "Локо" якунда бу ишни муносиб тарзда уддалай олди.

"Темирйўлчилар" жамоаси 30та учрашув ўтказиб, 22та ғалаба, 4та дуранг ва 4та мағлубият қайд этди. Жамоа 70 очко жамғарган ҳолда Олий Лигада 1-ўринни эгаллади. "Локомотив" футболчилари 67 марта рақиблари дарвозаларини ишғол этишди, шу голлардан биттаси автогол сифатида қайд этилди. Ўз дарвозамиздан эса 20та гол ўтказиб юбордик.

Таъкидлаш жоизки, "Локомотив" дарвозабонлари Олий Лига-2017да 4 марта дарвозамиз томон белгиланган пенальтини қайтаришга муваффақ бўлишди.

"Локомотив" ҳужумчиси Марат Бикмаев 26та гол билан чемпионат тўпурарлигини ҳам қўлга киритди.

Жамоа сафида энг кўп майдонга тушган футболчи Сардор Мирзаев бўлди, Тажрибали ярим ҳимоячи Олий Лига-2017нинг барча турида майдонга тушди. Кахи Махарадзе эса фақатгина битта ўйинда майдонга тушмади холос. Грузин ҳимоячиси 29та ўйинда бевосита иштирок этди. Жалолиддин Машарипов эса Олий Лигада 27та учрашув ўтказди.

"Локомотив" футболчиларига мавсум давомида ҳакамлар жами 46 марта сариқ карточка кўрсатишди. Қувонарли жиҳати шундаки, ҳеч бир футболчимиз майдондан четлатилгани йўқ.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика