Latest news

15:44"Шўртан" — "Нефтчи". Таркиблар маълум  1 15:06ПСЖ ярим ҳимоячиси Фабиан Руис жароҳатидан сўнг сафга қайтишга яқин  0 14:08Агент Альвареснинг "Атлетико" бўйича позициясини ошкор қилди  1 13:12Довбик янги клуб қидирмоқда  3 12:28АПЛнинг икки клуби Ковачични ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 11:47"Реал" ва АПЛнинг тўрт гранди Йилдизга даъвогарлик қилмоқда  8 11:19"Реал" Эндрикни Бундеслига клубига ижарага бериши мумкин  2 10:45Онана? IFFHS 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони номинациясига номзодлар рўйхатини эълон қилди  3 10:17Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...  18 09:51МЮ Бруну Фернандешнинг трансферидан қанча ишлаб олиши маълум  3 09:22"Андижон"дан трансфер тақиқи ечилди  2 08:55"Ливерпуль" "Эл Класико" вақтида "Реал"нинг икки нафар футболчисини кузатиб боради  3 08:28"Барселона" президенти: "Реал"ни мағлуб этишимизни томоша қилишдан ҳеч қачон чарчамайман"  29 08:01Месси дубл қайд этган баҳсда "Интер Майами" ғалабани қўлга киритди  9 07:40Суперлига. Бугун Водий дербиси бор  13

"Локомотив" футбол мактабига янги мажмуа топширилди News

"Локомотив" футбол мактабига янги мажмуа топширилди

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида жойлашган собиқ ТАПОиЧ стадиони "Локомотив" ПФК тасарруфига ўтгани ҳамда ушбу майдондан клуб футбол мактаби тарбияланувчилари фойдаланиши ҳақида хабар бергандик.

"Мазкур ўйингоҳ кўп йиллар қаровсиз аҳволда қолиб, "Локомотив" тасарруфига ўтганидан сўнг зудлик билан уч босқичли қурилиш-қайта таъмирлаш ишлари режаси ишлаб чиқилди. Бугун қурилиш-қайта таъмирлаш ишларининг биринчи босқичи ўз якунига етиб, майдон кўркам ҳолатга келтирилди ва болалар учун фойдаланишга топширилди.

Эндиликда ушбу майдон "Локомотив" футбол мактаби учун хизмат қилади ҳамда тарбияланувчиларимиз шу ерда машғулот олиб бориб, бўлажак ўйинларга ҳозирлик кўришади. 

Айтиб ўтганимиздек, стадионда қурилиш ва қайта таъмирлаш уч босқичли тизимда олиб борилмоқда. Биринчи босқич - стандарт ўлчамдаги майдон, мураббийлар учун мажлислар хонаси, ҳакамлар ҳамда футболчилар кийим алмаштириш хоналари барпо этилиб фойдаланишга топширилди.

Қурилишнинг иккинчи босқичида мухлислар учун трибуна қад кўтаради ҳамда яна бир сунъий майдон фойдаланишга топширилади. Учинчи босқичда эса жамоамиз тарбияланаувчилари учун меҳмонхона барпо этилади. 

Ўйламизки, бу майдонда шуғулланадиган ёшлардан келажакда "Локо" юлдузлари етишиб чиқади.

Қуйида "Локомотив" футбол мактабига ўтган майдоннинг олдинги ва ҳозирги кўринишидан суратларни тақдим этамиз:

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика