“Локомотив” “Фуладшаҳр” стадионида расмий машғулот ўтказди ФОТО
19 feb 2018 09:21
News
“Локомотив” “Фуладшаҳр” стадионида расмий машғулот ўтказди ФОТО
19 февраль куни Тошкентнинг “Локомотив” клуби қитъа чемпионлар лигаси 2-тур ўйинлари доирасида Эроннинг “Зоб Аҳан” жамоаси меҳмони бўлади.
Кеча “темирйўлчилар” жамоаси учрашув ўтадиган “Фуладшаҳр” стадионида ўйинолди расмий машғулоти ўтказишди. Машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ тарзда кечди. Бир қатор эронлик журналистлар ҳамда ТВ вакиллари жамоамиз машғулот жараёнини кузатиб боришди.
Шуни таъкидлаш жоизки, машғулот пайти Исфаҳонда анчагина кучли шамол эсиб турди. Стадион тоғлар бағрида жойлашгани боис бу ерда анчагина салқин ҳаво ҳукмронлик қилмоқда.
Умуман олганда, машғулот анча кўтаринки руҳда ўтди. “Локо” футболчилари эртанги баҳсга юқори кайфиятда ҳозирлик кўришмоқда.






Link :
Source : lokomotiv.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments