Latest news

14:10Расман: Луис Диас – "Бавария" футболчиси  1 13:54"Насаф"га ганалик хавбек келмоқда  3 12:39"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор"  1 12:35"Камп Ноу"да чим ётқизиш ишлари бошланди  0 12:15Эрон матбуоти: Машарипов жароҳат олди  3 12:04"Нефтчи" U-20 Жаҳон чемпионатида иккита гол урган футболчи билан шартнома тузди  1 11:42Отабек Нарзуллаев — "Машъал" янги бош мураббийи  1 11:36Ўзбекистон U-21 октябрь ойида Қозоғистон U-21 билан ўйнайди  2 11:12Расман: Шаҳзод Азмиддинов - “Андижон” футболчиси  5 11:02Расман: ️Ҳамидулло Абдунабиев — ️ОКМК футболчиси  1 10:23Сон Хён Мин фаолиятини АҚШда давом эттиришга яқин  2 09:50Зайниддин Тожиев Пролига жамоасида иш бошлади  3 09:14"Бухоро" беш нафар футболчини рўйхатдан ўтказди  3 08:40"Пахтакор" футболчисини "Динамо"га ижарага берди  4 08:09ОКМК ҳужумчиси иккинчи даврани водийда давом эттиришга яқин  1

"Локомотив" эртага биринчи давранинг охирги ўйинини ўтказади News

"Локомотив" эртага биринчи давранинг охирги ўйинини ўтказади

Эртага, 28 июль куни олий лиганинг 13-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтади.

Хабарингиз бор, бу ўйин баъзи сабабларга кўра ўз вақтида ўтказилмай кейинроқ муддатга қолдирилганди.

Демак, эртага ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтадиган баҳс соат 20:00да бошланади. Учрашувни Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
 
28 июль. Олий лига. 13-турнинг қолдирилган учрашуви
ЛОКОМОТИВ - ҚИЗИЛҚУМ

Бошланиш вақти
- 20:00. ТТЙМИ стадиони.

Ҳакамлар: И. Танташев (Бухоро), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).
ПФЛ вакили: А. Иноятов.

Турнир жадвалидаги ўрни: "Локомотив" 2-ўринда (36 очко), "Қизилқум" 6-ўринда (23 очко).
Очколар орасидаги фарқ - 13 очко.

Таъриф: Биргина шу ўйинни ҳисобга олмаганда олий лиганинг биринчи даврасидан ўрин олган барча учрашувлар ўз якунига етиб бўлган. Ҳар иккала жамоа ҳам мазкур беллашувга жиддий тайёргарлик кўрди. Жамоалар сафида бир нечта ўзгаришлар юз берди. "Локо" ўз таркибини Артур Геворкян эвазига кучайтирган бўлса, "Қизилқум" Воҳид Шодиев, Эркин Бойдуллаев, Неманья Йованович каби футболчилар билан шартнома тузди. Эртага мухлисларни қизиқарли баҳс кутмоқда дея оламиз.  

Факт: Ўз майдонида шу пайтгача олтита ўйинда майдонга тушган "Локомотив" шундан бештасида ғалаба қозониб, фақат бир бор дуранг ўйнади. Жамоа ўз уйида кечган беллашувларда 15та гол уришнинг уддасидан чиққан. "Қизилқум" эса сафарда олтита баҳсда иштирок этиб, шундан иккитасида ғалаба қозонган. Икки бор дуранг ўйнаб, яна шунча мағлуб бўлди.

Факт: "Локомотив" охирги тўртта учрашувнинг иккитасида ғалаба қозониб, икки бор дуранг ўйнади. "Қизилқум" эса охирги тўртта ўйиннинг фақат биттасида ғалабага эришди, икки бор дуранг ўйнаб, бир марта ютқазган.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика